Информатикадан сертификат

Ассалому алайкум! Хозирги пайтда давлат инфонфарматикани ривожлантириш учун бирнечта хил турдаги сертификати бўлган информатика ўқитувчиларига ойлик устама қўшиб беяпти. Шулардар биттаси Гоогле сертификати. Ва бу сертификатни бошқа илимли одамлар пул эвазига ўқитувчилар номидан топширишивоти. Илимли одам пул ишлавотти ўқитувчилар эса хар ойлигидан устама хақ олишяпти. Бу иш динимизда халолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Буни ёлғон ва фириб эканлигини ва шаръан ҳалол эмаслигини ўзингиз ҳам ўша қилиб бераётганлар ҳам қилдираётганлар ҳам билиб турибсизларку.عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: عَلَيْكُمْ بِالصِّدْقِ، فَإِنَّ الصِّدْقَ يَهْدِي إِلَى الْبِرِّ، وَإِنَّ الْبِرَّ يَهْدِي إِلَى الْجَنَّةِ، وَمَا يَزَالُ الرَّجُلُ يَصْدُقُ وَيَتَحَرَّى الصِّدْقَ حَتَّى يُكْتَبَ عِنْدَ اللهِ صِدِّيقًا، وَإِيَّاكُمْ وَالْكَذِبَ، فَإِنَّ الْكَذِبَ يَهْدِي إِلَى الْفُجُورِ، وَإِنَّ الْفُجُورَ يَهْدِي إِلَى النَّارِ، وَمَا يَزَالُ الرَّجُلُ يَكْذِبُ وَيَتَحَرَّى الْكَذِبَ حَتَّى يُكْتَبَ عِنْدَ اللهِ كَذَّابًا. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ.Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлар ростгўйликни лозим тутинглар. Чунки ростгўйлик яхшиликка бошлайди. Яхшилик эса жаннатга бошлайди. Киши рост гапираверса ва ростгўйликни исташда бардавом бўлса, Аллоҳнинг ҳузурида «сиддиқ» деб ёзилади.
Сизлар ёлғондан эҳтиёт бўлинглар. Чунки ёлғон фужурга бошлайди. Фужур эса дўзахга бошлайди. Киши ёлғон гапираверса ва ёлғончиликни исташда бардавом бўлса, Аллоҳнинг ҳузурида «каззоб» деб ёзилади», дедилар».
Тўртовлари ривоят қилганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадиси шарифларида ростгўйлик ва ёлғончиликни таққослаб баён қилиб бермоқдалар.
Жаннатий бўламан деган одам ростгўй бўлиши керак экан. Ростгўйлик уни яхшиликка, яхшилик эса жаннатга бошлайди.
Мўмин банда ёлғонга яқин келмаслиги, доимо ростгўйликни ўзига лозим тутиши керак. Чунки бу иш жаннатга олиб борадиган омиллардан биридир.
Ёлғончилик эса фисқу фужурга бошлар экан, охир- оқибат банданинг дўзахга киришига сабаб бўладиган омиллардан бирига айланар экан. Бу хулосани доимо эсимизда сақлашимиз лозим. Зотан, Аллоҳ таолонинг ҳузурида «каззоблардан» деб ёзилиб қолиши ҳар бир банда учун чексиз мусибатдир. Валлоҳу аълам!

10 Феврал 2023, 00:07 | Савол-жавоблар | 97 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar