Онлайн касса чек

Ассалому алайкум! Янги чиққан қонунга мувофиқ мен дўконга кириб нарса харид қилсам ва харид қиганимдан сўнг солиққа мурожат қилсам менга чек бермади деб солиқ ўша харидорди хозирги қонунга мувофик жазолайди. Мисол 5 миллион сум шунинг 20фоизини менга беради мен 10-15 та дўконга кириб шунақа мурожат қисам ва хар сафар 20 фоиздан тўлаб беришади. Савол, шунақанги ишлар қиб юриш халолми? Кўп жабр кўрятган тадбиркорлардан бири мен. Агар халол бўса менам шу ишди қилай зараримни қоплай.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Динимизда бирор айб ёки хатони кўрганда тез чақимчилик қилмасдан айбдорни бу ишдан қайтариб насиҳат қилишга буюрилган. Сиз харидорларга чек бермасдан жабр кўрганлардан бўлсангиз сиз ҳам чақимчиликка ўтмасдан қонунга амал қилиб чекни беришга ўтинг. Харидорларга ўзларининг ҳаққини бермасангиз ва улар чақимчилик қилишса, улардан эмас ўзингиздан ўпкаланишингиз керак. Валлоҳу аълам!

10 Феврал 2023, 00:07 | Савол-жавоблар | 97 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar