Ҳақиқ узугини ӯлганда тил тагига қӯйса жаннатга кирадими?

Ассаламу алайкум! Бизда катта оналаримиз ҳаждан келтирилган оргинал ҳақиқ узугни o‘лгандан кейин тилни тагига ташласа жаннатга кирар экан дейишябди. Бу қанчалик тo‘ғри?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бўлмаган гап. Агар бир нарсани тилни тагига ташласа жаннатга кирадиган бўлса шунча фарз, вожиб амалларни Аллоҳ нима учун буюрди? Ҳаром ишлардан нима учун қайтарди? Бунақа гапларни гапириш ҳам унга ишониш ҳам жаҳолатдан бошқа нарса эмас. Валлоҳу аълам!



10 Феврал 2023, 00:07 | Савол-жавоблар | 128 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar