Харом ёки макрух

Ассалому алайкум! Мени дўстим россияда гўшт махсулоти билан шуғуланади. У чўчқа гўштини майдалайди, хар ишни бошлашдан олдин бисмилахни айтиб бошлайман шунга гунохкор бўламанми дейди?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мусулмон одам дини ҳаром қилган ишларни ҳам ҳаром нарсаларни хизматини қилиши ҳам ҳаромдир. Ундан оладиган даромади ҳам ҳаром бўлади. Ўша танишингиз бошқа иш топсин, ҳалол иш бўлсин. Уламолар “Ҳаромлигини билатуриб, динни ҳақир санаб ҳаром ишни қилишдан олдин “Бисмиллаҳ” деб қилса кофир бўлади” деганлар. Валлоҳу аълам!

10 Феврал 2023, 00:07 | Савол-жавоблар | 158 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar