Мултифилм ҳақида фатво

Ассалому алайкум Ёу тубе платформасида жойланган супер китоб номли мултифилмни кўриш жоизми. Ўзбек тилига таржима қилинган дунё яралишидан ҳамма пайғамбарлар ҳақида қисм қилиб ишланган мултифилм. Орасида кўп жойларида малумот бòртириб юборилган айниқса пайғамбарлар фаришталарни ва хатто Аллоҳни ҳам инсон қиёфасида тасвирланган.  
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! У мултфильм насронийлар томонидан, инжилнинг ўзгартириб юборилган нусхаларига таяниб ишланган. Унда акс эттирилган қаҳрамонлар ва воқеалар тарихий ҳақиқатга тўғри келмайди. Ислом ақидасига эса тамомила зиддир. Зеро, саволда айтилганидек, Аллоҳ таолони инсон қиёфасида тасвирлаш - очиқ-ойдин куфрдир. Валлоҳу аълам!

18 Август 2023, 06:56 | Савол-жавоблар | 0 | Медия
|
Boshqa savol-javoblar