Домлага дам солдириш

Ассалому алайкум! Мен яқинда бир домлага дам солдиргани борган эдим. У ерда аёлларнинг сувлар, қуруқ чой, расмлар, атир упалар, ҳаттоки шприцларни олиб келиб столга қўйганини кўрдим. Шу тўғрими? Иссиқ совуқ қилиш ҳақида кўп эшитганман. Мен борган жой иссиқ совуқ қиладиган жоймикан деган ёмон гумонга бориб қолдим. Аллоҳим ёмон гумондан сақласин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! У одамни нималар дейишини ва нима ўқиб дам солишини билмасдан туриб бирор нарса деёлмаймиз. Қуръондан бошқа нарса ўқиса ғайбни даъво қилса нотўғри йўлда бўлади. Валлоҳу аълам!

30 Август 2023, 08:23 | Савол-жавоблар | 0 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar