Криптовалюта вебсайти дизайнини чизиш жоизми?

Ассалому алайкум! Мен веб дизайнерман, яъни вебсайтларни кўринишини дизайнини чизаман. Бизга битта вебсайтни дизайнини чизиш учун заказ тушди. У вебсайтнинг вазифаси криптовалюталарни олди сотдисини амалга оширади. Масалан кимдур вебсайтга кириб криптовалютани сотиб олиши ёки сотиши мумкин. Саволим, биз шу вебсайт учун дизайн чизиб беришимиз, ва бундан ҳақ олишимиз жоизми ёки жоиз эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Криптовалютаниг ҳукми қандай бўлса, сизни бу ишингиз ҳам шу ҳукмда. Валлоҳу аълам!

30 Август 2023, 10:03 | Савол-жавоблар | 0 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar