Аёлим отаси билан гаплашмайди
Ассалому алайкум! Аёлимни ота онаси ажрашган мен никохимга олганимдан бери отаси билан гаплашганини кўрмадим номери хам йўқ дадасини дуосини олиб хабар олиш керак деб кўп гапираман. Ишиз бўлмасин дадам бошқасига уйланган болари бор дейди. Аёлим россияда ишлайди ойлигидан отанга пул юбор оз бўлса хам дуосини ол десам пул билан дуо олмиман дейди. Бошқа насихат қилмайми ёки бирга олиб борайми, алоқани тикласа яхшими отаси билан?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қариндошлар билан силаи-раҳм қилиш вожиб амалдир. Сиз насиҳат қилиб қўйинг. Зиммангиздан соқит бўлади. Айниқса отанинг ҳолидан хабар олиб туриш, хизматини қилиш ва розилигини олиш ҳар бир фарзанднинг бурчи. Гарчи ота-она ажрашиб кетган бўлсалар ҳам. Аёлингизнинг отасига нисбатан бундай бефарқлиги шариатга тўғри келмайди. Ҳадиси шарифда бундай дейилган:وَلِلْبُخَارِيِّ وَأَبِي دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيَّ: لَيْسَ الْوَاصِلُ بِالْمُكَافِئِ وَلَكِنِ الْوَاصِلُ الَّذِي إِذَا قُطِعَتْ رَحِمُهُ وَصَلَهَا Бухорий, Абу Довуд ва Термизийларнинг ривоятида:
«Силаи раҳм қилувчи берганга яраша қайтарган эмас. Лекин силаи раҳм қилувчи ўзининг силаи раҳми кесилганда уни боғловчидир», дедилар».
Шарҳ: Фалончи менга яхшилик қилган эди, мен ҳам унга яхшилигини қайтариб қўйишим керақ деган маънода иш қилган одам силаи раҳм қилувчи ҳисобланмас экан.
Ҳақиқий силаи раҳм қилувчи қариндошлик алоқасини узиб қўйганга яхшилик қилувчи шахс экан.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳакда ўзларининг бошқа бир ҳадиси шарифларида:
«Уч нарса Аллоҳнинг наздида карамли ахлоқдандир; сенга зулм қилганни авф қилмоғинг, сени маҳрум қилганга ато бермоғинг ва сен билан алоқани узган билан алоқа боғламоғинг», деганлар.
Бас, биз билан алоқани узган қариндошлар билан алоқани яхшилашга ҳаракат қилайлик.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Раҳм Роҳмандан олингандир. Бас, Аллоҳ «сени ким узса, Мен ҳам уни узаман. Ким сени боғласа, Мен ҳам боғлайман», деди», дедилар».
Бухорий ва Термизий ривоят қилишган.
Шарҳ: Силаи раҳмдаги «раҳм» Аллоҳ таолонинг исмларидан бири бўлмиш «Роҳман» исмидан олинган. Шунинг учун Аллоҳ таоло силаи раҳм қилган киши ила алоқа қилади ва силаи раҳмни кесган кишидан алоқани кесади.
Бу маънони тўлиқ тушуниб етмоғимиз ва унга муносиб муносабатда бўлишимиз лозим.وَعَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إنَّ اللهَ خَلَقَ الْخَلْقَ حَتَّى إِذَا فَرَغَ مِنْ خَلْقِهِ قَالَتِ الرَّحِمُ: هَذَا مَقَامُ الْعَائِذِ بِكَ مِنَ الْقَطِيعَةِ، قَالَ: نَعَمْ، أَمَا تَرْضَيْنَ أَنْ أَصِلَ مَنْ وَصَلَكِ وَأَقْطَعَ مَنْ قَطَعَكِ؟ قَالَتْ: بَلَى يَا رَبِّ، قَالَ: فَهُوَ لَكِ. قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: فَاقْرَءُوا إِنْ شِئْتُمْ - فَهَلْ عَسَيْتُمْ إِن تَوَلَّيْتُمْ أَن تُفْسِدُوا فِي الْأَرْضِ وَتُقَطِّعُوا أَرْحَامَكُمْ أُوْلَئِكَ الَّذِينَ لَعَنَهُمُ اللَّهُ فَأَصَمَّهُمْ وَأَعْمَى أَبْصَارَهُمْ - رَوَاهُ الشَّيْخَانِ.Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ махлуқотларни халқ қилди. Бас, ундан фориғ бўлганида раҳм (қариндошлик):
«Мана шу алоқани узадигандан паноҳ сўрагувчининг тутадиган жойими?» деди.
«Сени боғлайдиганни боғлаб, узадиганни узишимга рози бўласанми?» деди.
«Худди шундоқ! Эй Роббим!» деди.
«Ана шундоқ!» деди У Зот.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар истасангиз «Эҳтимол, (иймондан) юз ўгирсангиз, ер юзида фасод қилиб, қардошлик ришталарини узарсиз?! Ана ўшаларни Аллоҳ лаънатлади, уларни кар қилди ва кўзларини кўр қилди»ни қироат қилинглар», дедилар».
Икки шайх ривоят қилишган.
Шарҳ: Қориндошлик ҳаққи Аллоҳ таоло барча махлуқотларни халқ қилган пайтдаёқ белгилаб қўйилганини Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам жуда ҳам ифодали қилиб баён қилиб бермоқдалар.
Шу билан бирга, у зот ўзларининг гапларининг тасдиғи учун Қуръони Карим оятларидан далил ҳам келтирмоқдалар. Муҳаммад сурасидаги бу икки ояти кариманинг маъноси ила танишишимиз жуда ҳам фойдалидир.
«Эҳтимол, (иймондан) юз ўгирсангиз, ер юзида фасод қилиб, қардошлик ришталарини узарсиз?!»
Бу оятда иймондан юз ўгириб, жоҳилиятга қайтишдан келадиган бу дунёдаги зарарлар эслатилмоқда.
Аввало, ер юзида фасод қилиш бўлади. Чунки иймонсиз кишилардан доимо ушбу ёмонлик келиб чиққан.
Шу билан бирга, иймондан қайтганлар ўз қариндош-уруғлари, ёру дўстларидан қариндошлик ришталарини узадилар. Бу ҳам улкан зарар ҳисобланади.
Аммо ўша ишларнинг зарарлари бу билан тугаб қолмайди, балки асосий зарари ҳали олдинда:
«Ана ўшаларни Аллоҳ лаънатлади, уларни кар қилди ва кўзларини кўр қилди».
Аллоҳнинг лаънатлаши Ўз раҳматидан ва ҳидоятидан узоқ қилиши билан бўлади. Кўр ва кар қилиши ҳам ҳиссий эмас, балки маънавий бўлади. Кўзи соғсаломат ишлаб туради, лекин кўрган нарсаларидан ўзига ибрат олмайди. қулоғи ҳам соғсаломат бўлади, лекин ўзи эшитган нарсаларидан ибрат олмайди.
Бундай ҳолга тушиб қолмаслигимиз учун силаи раҳмга алоҳида эътибор ила қарашимиз, бу алоқа доимо мустаҳкам бўлиб туриши учун қўлмиздан келган барча ишларни қилишимиз керак.وَعَنْهُ أَنَّ رَجُلًا قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ لِي قَرَابَةً أَصِلُهُمْ وَيَقْطَعُونِي، وَأُحْسِنُ إِلَيْهِمْ وَيُسِيئُونَ إِلَيَّ، وَأَحْلُمُ عَنْهُمْ وَيَجْهَلُونَ عَلَيَّ، فَقَالَ: لَئِنْ كُنْتَ كَمَا قُلْتَ فَكَأَنَّمَا تُسِفُّهُمُ الْمَلَّ، وَلَا يَزَالُ مَعَكَ مِنَ اللهِ ظَهِيرٌ عَلَيْهِمْ مَا دُمْتَ عَلَى ذَلِكَ.Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Бир киши:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Менинг қариндошларим бор. Мен уларга силаи раҳм қиламан, улар кесадилар. Мен уларга яхшилик қиламан, улар менга ёмонлик қиладилар. Мен уларга ҳалимлик қиламан, улар менга жоҳиллик қиладилар», деди.
«Агар сен ўзинг айтганингдек бўлсанг, худди уларга иссиқ кулни едираётгандексан. Модомики, шу ҳолда бардавом бўлар экансан, Аллоҳ томонидан сен билан бирга уларнинг қаршисига бир ёрдамчи бўладир», дедилар».
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда қариндошлар ёмонлик қилсалар ҳам уларга яхшилик қилишда бардавом бўлишга қаттиқ тарғиб бор. Одатда, қариндошларга яхшилик қилишни ўз бурчи деб билган кишилар ҳам улардан бирор ёмонлик кўрганида яхшилик қилишни тўхтатиб қўяди. Улар менга яхшилик қилмасалар ҳам яхшилигимга ёмонлик қайтармасликлари керак эди, деган фикрга боради.
Аслида эса бу ҳам туғри эмас экан. Агар қариндошлар доимий равишда турли ёмонликларни қилаверсалар ҳам уларга яхшилик қилишда давом этавериш керак.
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Алоқани кесган қариндошларга силаи раҳм қилишда бардавом бўлиш кераклиги.
2. Ёмонлик қилган қариндошларга яхшилик қилишда бардавом бўлиш кераклиги.
3. Жоҳиллик қилган қариндошларга ҳалимлик қилишда бардавом бўлиш кераклиги.
4. Алоқани кесган қариндошларга силаи раҳм қилиш, ёмонлик қилган қариндошларга яхшилик қилиш, жоҳиллик қилган қариндошларга ҳалимлик қилиш худди уларга иссиқ кулни едираётгандек бўлиши.
5. Шу ҳолда бардавом бўлган одам билан Аллоҳ томонидан уларнинг қаршисига бир ёрдамчи бўлиши. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
4 Сентабр 2023, 20:27 | Савол-жавоблар | 0 | Аёлларга оид масалалар