Қарияга қараш

Ассалому алайкум! Мен Москва шахрига ишга келдим, ишим шундан иборатки: бир еврей (яхудий) 86 ёшли ногирон қария кампирга қараш(3 махал овқатлантириш, дори-дармонларини вақтида бериш, шулар каби). Кампирни мени ибодатимга қаршилиги йўқ, хушмуомила. Динимиз хақида гапирмайди ва ножоиз гап хам айтмаган. Шу ерда ишлашимга шариатни хукмини билмоқчи эдим, жоизми ёки йўк?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Аёл киши бўлсангиз жоиз, эркак бўлсангиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:21 | Савол-жавоблар | 142 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar