Хадисни тафсир қилиб берсангиз
Ассалому алайкум! Илмингиз зиёда бўлсин . 1 боб. Аллоҳ таолонинг «(Аллоҳга) тавба қилиб, ундан қўрқинг ва намоз ўқинг, мушрик бўлиб кетманг!» - деган каломи шарифи хусусида Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига Абдул -Қайс қабиласидан вакиллар келиб, «Анави Рабийъа қавми бизга халал беришмоқда, ҳузурингизга ҳаж ойидан бошқа вақт келишга имконимиз йўқ. Бизга бирор нарса буюрсангиз, биз уни сиздан ўрганиб, уйимиздагиларга бориб ўргатсак!» - дейишди. Жаноб Расулуллоҳ: «Сизларга тўрт нарсани буюриб, тўрт нарсани, ман қиламан: Аллоҳга иймон келтириш (яъни, Ла илоҳа иллаллоҳу, дейиш), менинг Аллоҳнинг Расули эканлигимни тан олиш, намоз ўқиш ва ўлжангизнинг бешдан бирини закот қилишни буюраман ҳамда дуббў, ҳантам, муқайяр ва нақийрни ман қиламан», - дедилар”. (Ал-жомеъ ас-сахих) Ушбу ҳадисда баъзи сўзларни тушунмадим, илтимос тафсир қилиб берсангиз. Булар қуйидаги сўзлар: дуббў, хантам, муқайяр ва нақийр.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом!41-БОБ.ХУМУСНИ* АДО ЭТИШ ИЙМОНДАНДИРحَدَّثَنَا عَلِيُّ بْنُ الْجَعْدِ قَالَ: أَخْبَرَنَا شُعْبَةُ، عَنْ أَبِي جَمْرَةَ قَالَ: كُنْتُ أَقْعُدُ مَعَ ابْنِ عَبَّاسٍ، يُجْلِسُنِي عَلَى سَرِيرِهِ فَقَالَ: أَقِمْ عِنْدِي حَتَّى أَجْعَلَ لَكَ سَهْمًا مِنْ مَالِي، فَأَقَمْتُ مَعَهُ شَهْرَيْنِ، ثُمَّ قَالَ: إِنَّ وَفْدَ عَبْدِ الْقَيْسِ لَمَّا أَتَوُا النَّبِيَّ صلي الله عليه وسلم قَالَ: «مَنِ الْقَوْمُ أَوْ مَنِ الْوَفْدُ؟» قَالُوا: رَبِيعَةُ. قَالَ: «مَرْحَبًا بِالْقَوْمِ - أَوْ بِالْوَفْدِ - غَيْرَ خَزَايَا وَلَا نَدَامَى». فَقَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّا لَا نَسْتَطِيعُ أَنْ نَأْتِيَكَ إِلَّا فِي شَهْرِ الْحَرَامِ، وَبَيْنَنَا وَبَيْنَكَ هَذَا الْحَيُّ مِنْ كُفَّارِ مُضَرَ، فَمُرْنَا بِأَمْرٍ فَصْلٍ، نُخْبِرْ بِهِ مَنْ وَرَاءَنَا، وَنَدْخُلْ بِهِ الْجَنَّةَ. وَسَأَلُوهُ عَنِ الْأَشْرِبَةِ. فَأَمَرَهُمْ بِأَرْبَعٍ، وَنَهَاهُمْ عَنْ أَرْبَعٍ، أَمَرَهُمْ بِالْإِيمَانِ بِاللهِ وَحْدَهُ. قَالَ: «أَتَدْرُونَ مَا الْإِيمَانُ بِاللهِ وَحْدَهُ؟» قَالُوا: اللهُ وَرَسُولُهُ أَعْلَمُ. قَالَ: «شَهَادَةُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهِ، وَإِقَامُ الصَّلَاةِ، وَإِيتَاءُ الزَّكَاةِ، وَصِيَامُ رَمَضَانَ، وَأَنْ تُعْطُوا مِنَ الْمَغْنَمِ الْخُمُسَ». وَنَهَاهُمْ عَنْ أَرْبَعٍ: عَنِ الْحَنْتَمِ، وَالدُّبَّاءِ، وَالنَّقِيرِ، وَالْمُزَفَّتِ. وَرُبَّمَا قَالَ الْمُقَيَّرِ. وَقَالَ: «احْفَظُوهُنَّ وَأَخْبِرُوا بِهِنَّ مَنْ Абу Жамрадан ривоят қилинади:
«Ибн Аббос билан бирга ўтирган эдим, у мени ўз сўрисига ўтирғизар экан: «Меникида тургин, сенга молимдан улуш ажратиб берай», деди. У киши билан бирга икки ой турдим. Кейин айтди: «Абдулқайс вакиллари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келганда, у зот: «Бу одамлар ким [ёки бу вакиллар ким]?» дедилар. «Рабийъа», дейишди. У зот: «Эй вакиллар [ёки эй одамлар], бехижолат ва бенадомат хуш келдингиз!» дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули! Биз олдингизга ҳаром ойлардагина кела оламиз, биз билан сизнинг ўртамизда Музор кофирларининг манави қабиласи бор. Шу боис бизни қатъий бир ишга буюрингки, уни ортимиздагиларга етказайлик ва шу сабабли жаннатга кирайлик!» дейишди ва у зотдан ичимликлар ҳақида сўрашди. Шунда у зот уларни тўрт нарсага буюриб, тўрт нарсадан қайтардилар. Уларни ёлғиз Аллоҳга иймон келтиришга буюра туриб: «Ёлғиз Аллоҳга иймон келтириш нима эканини биласизларми?» дедилар. «Аллоҳ ва Унинг Расули билувчидир», дейишди. У зот: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир», деб гувоҳлик бериш, намозни тўкис адо этиш, закот бериш, Рамазон рўзасини тутиш ва ўлжадан бешдан бирини беришингиздир», дедилар. Тўрт нарсадан – ҳантам*, дуббо*, нақийр* ва музаффатдан* – (Ибн Аббос) баъзида «муқайяр»* деган – қайтардилар. У зот: «Буларни эслаб қолинг ва ортингиздагиларга бунинг хабарини беринг», дедилар».
* Хумус – ўлжанинг бешдан бири. * Ҳантам – лой, жун ва қон аралашмасидан ясаладиган хум. * Дуббо – қуритиб, ичи ўйилган қовоқ. * Нақийр – қуритиб, ичини ўйиб, идиш ясалган хурмо илдизи. * Музаффат – зифт билан бўялган идиш. Меш ва саноч каби идишларни сув ўтмайдиган қилиб мустаҳкамлаш учун ишлатиладиган елимсимон қора модда зифт деб аталган. * Муқайяр – қийрланган идиш. Қийр бир ўсимлик бўлиб, қуритиб куйдирилган ва ундан олинган модда билан идишлар мустаҳкамлаш мақсадида бўялган. Аслида «муқайяр» билан «музаффат» битта нарса, яъни бир хил идиш. Шунинг учун Ибн Аббос розияллоҳу анҳу гоҳида «музаффат» сўзи ўрнига «муқайяр» сўзини ишлатар эдилар. Изоҳ: Бу ҳадисда мазкур идишлардан қайтаришнинг маъноси уларда набиз тайёрлаб ичишдан ман қилишдир. Чунки уларда тайёрланган набиз маст қилиш хусусиятига эга бўлган. «Набиз» деб хурмо, майиз каби қуруқ меваларни сувга ивитиб, хамрга айланмай туриб истеъмол қилмнадиган ивитмага айтилади. Агар унинг вақти ўтиб кетса, хамрга яъни маст қилувчи ичимликка айланиб қолади.(“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!
4 Сентабр 2023, 21:07 | Савол-жавоблар | 0 | Ҳадислар