Порнога қарши кураш

Ассалому алайкум! Саволимдан бироз уятдаманку лекин бу савол ҳозирда долзарб муоммога айланиб улгурди менимча. Ҳозирги кунда порно жуда ҳам оммалашиб кетди. Жуда кўп болалар ундан ўзларини тия олмаяпди. Мен кибер хафсизликни ўрганмоқчиман, яни сайтлар қандай ҳимоя қилинади, бузилиши ҳақида маълумотларга эга бўламан шунда. Мақсадим порно сайтларга ҳакерлик хужумларини уюштириш ва йўқ қилиш. Лекин бундай хужумлар жиноят ҳисобланади, Аммо баъзи одамлар банкларни ҳам масофадан туриб ўмариб қўймоқда. Шу мақсадимни амалга оширсам майлими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бундай сайтларга уруш очиш билан муаммони ҳал қилиб бўлмайдиган даражага келиб бўлинган. Афзал йўл ёшларга бу ишнинг ҳаромлигини етказиш ва ҳаромдан тийиладиган қилиб тарбиялашдир. Валлоҳу аълам!

4 Сентабр 2023, 23:47 | Савол-жавоблар | 0 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar