Ақиқа учун қўй
Ассалому алайкум! Мен ақиқа учун қўй олишга чўпон олдига бориб ҳар томонлама соғлом қўй танлаб чўпон айтган пулга рози қилиб қўйни сотиб олдим ҳамда ортиб юборасиз деб мошин гаплашиб ўзим уйга қайтдим. Қасоб билан уйда қўй келганда оёқларини боғлаб ортишибди тушириб оёқларини ечмасдан кўтариб ковланган ҳандақ олдига олиб бордикда сўйдик. Терисини арчаётган вақтда билиб қолдик оёғи ортиб олиб келган инсон синдириб қўйган экан умуман ҳабаримиз бўлмай сезмай қолибмиз. Саволим ушбу сўйганимиз дуруст бўладими? Лекин сотиб олганимда танлагамимда соппа соғлом югуриб юрганди, ҳозир энди юрагим ғаш қалбим ором олмаяпти. Нуқсонли сўйган ақиқамизни болага зиёни бўлмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ақиқа дуруст бўлиши учун жонивор айблардан холи бўлиши шарт. Сиз ақиқа қилмаган ҳисобланасиз. Қайтада н қилинг.Валлоҳу аълам!
4 Октабр 2023, 11:42 | Савол-жавоблар | 0 | Турли саволлар