Талоқда шубҳаланиш

Ассалому алайкум! Ўртоқларим билан икки кечага тоғга дам олгани бормоқчи эдим, аёлимга тоғга кетаман икки кечага дедим, аёлим сиз кетсез биз уйга кетамиз, ёлғиз ўзимиз ётишга қўрқамиз деди (1 ёшли қизим бор) аямдан сўрен агар қўйишсалар кеторин деб айтдим, шу кеторин деган сўзимдан шубҳаланиб қолдим талоқда далолат қиладигон сўз бўлиб қолмадимикан деб, уйга бориб келореликми деган сўзни ўрнига нуқул уйга кетореми деб гапиради қанча ўргатсам ҳам, шу масалага ойдинлик киритиб беринглар илтимос.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Талоқ тушмаган. Чунки сиз талоқ ниятида айтмагансиз. Валлоҳу аълам!

4 Октабр 2023, 16:12 | Савол-жавоблар | 0 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar