Ўзаро келишув
Устоз мен тадбиркорликнинг бир соҳаси билан шуғулланмоқчи эдим. Лекин унга керак бўладиган ускунага етарли пулим йўқ. Менинг бир акам бор. У кишининг моддий имкониятлари кенгроқ. Мен акамга бундай дедим: “Сиз шу ускунани сотиб олинг. Кейин унга ўзингиз хохлаган нарх қўйиб, ўша нархни 24 ойга бўлинг. Мен 24 ой давомида ойма-ой ўша пулни бериб тураман. Шунда мен 24 ойдан кейин ускунанинг ҳамма пулларини сизга бериб бўлган бўламан” дедим. Акам менга буни сўраб кўришимиз керак деди. Иккаламизнинг бу келишувимиз судхўрлик эмасмикан, деб иккиланаяпти. Устоз, бу келишув судхўрликка кирадими? Аллоҳ ҳаммамизни ўзининг тўғри йўлидан адаштирмасин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бу тўғри иш бўлиб, шариатда насия савдо дейилади. Баракаллоҳ, ҳамма шундай қилиш керак.
2 Май 2022, 22:36 | Савол-жавоблар | 166 | Турли саволлар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бу тўғри иш бўлиб, шариатда насия савдо дейилади. Баракаллоҳ, ҳамма шундай қилиш керак.
2 Май 2022, 22:36 | Савол-жавоблар | 166 | Турли саволлар