Шамни ўчириш
Ассалому алайкум! Устозлар шамни биринчисини ўчириб иккинчисини ёққан киши Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу бўлганларми ёки ўғиллари Абдуллоҳ ибн Умар бўлганларми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бир куни Абдураҳмон Ибн Авф розияллоҳу анҳу мўминлар халифаси Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг зиёратларига келдилар. Салом бердиларда кутиб турдилар. Халифа Умар розияллоҳу анҳу ёниб турган шамни ўчириб, кейин бошқасини ёқдилар. Бу аҳвол меҳмоннинг диққатини тортди. У Умар розияллоҳу анҳуга: "Эй амирал мўминин, олдингизда шам ёниб турарди, уни ўчирдингиз, ўрнига худди шунга ўхшаш бошқасини ёқдингиз. Бунинг ҳикмати бордур", - деди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу табассум билан: "Ё Абдурраҳмон, ўчирганим давлатнинг шами ёққаним ўзимнинг шамим. Шахсий пулимга олганман, давлат ишларини қилганда давлат шамини ёқаман, ҳозир сен билан суҳбат қуриб ўтирганимда давлат шамини ёқишим ҳалоллик бўлмайди. Шунинг учун уни ўчирдим, ўз шамимни ёқдим. Шундай қилмасам Аллоҳга қандай ҳисоб бераман", - деди. Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу : "Ё Роббий, Хаттобнинг ўғли Умарни бошимиздан нари қилма", - деб дуо қилдилар. Валлоҳу аълам! https://old.islom.uz/content/view/4139/137/
29 Апрел 2022, 07:13 | Савол-жавоблар | 144 | Сийрат ва тарих