Шерикчиликдаги қурбонлик
Ассалому алайкум! Қуболик учун укамга қўй олиб кел девдим манга уйда қолган укам ўзигаям оламан деб борган. Оволги йили биз сафарда эдик дадамга қўй олиб қурбонлик қилин десам мани пулимдан олиб ўзларини номларига айтиб сўйдирибдилар ўтган йили ўзим олиб сўйдим укам хам олиб сўйди иккишига вожиб эди дадмга вожиб эмас эди омадик кейин кўнгиллари сал хира бўбди. Бу йил хайвон олгани борганда уччаламизга оламиз деб боришган кейин қўйлар қиммат экан бита мол оламиз уч кишига арзон тушади деб мол олишибди. Шу арзон тушади деган ният қурболикни бузмайдими ва мол олишдан олдин қўй кўриб юрганда укам ўтган йилги қурвонлигини гўши ёғлик чиққан шуни ўйлаб дадам ман ёғлик гўш емийман деганларида кейин мол олайлик хам орзон тушади деган укам шунга кўнишган. Шу ниятлар қурболикни бузмайдими? 2-савол ман хар 3 ёки 4 йил қурбонликдан четта ишда бўганман дадамга қўй олиб сўйин қурбонликка десам хар йили узларини номларидан сўйдирган эканлар шуни пулини ман берганман ва ман ният қилганман кими номига бўлади. Кейин сафардаги кишига қурболик вожиб эмас деб эшиттим нисоб эгаси бўлсахамми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Бузмайди.2). Отангиз сизнинг номингиздан қурбонлик қилишни ният қилиши керак эди. Ўша йиллар учун қурбонлигингиз дуруст бўлмаган. Унинг қийматини садақа қилинг.3). Бизнинг урфда чет элдаги ҳар қандай инсонга мусофир дейиш жорий бўлиб кетган. Аммо фиқҳга кўра чет элдаги ҳар ким ҳам мусофир саналмайди. Ватанидан ташқарида ишлаб юрган инсон бир қишлоқ ёки шаҳарда 15 кун ёки ундан кўп муддат туришни ният қилиб турган бўлса у муқим ҳисобланади ва унга қурбонлик вожиб. Валлоҳу аълам!
4 Октабр 2023, 20:02 | Савол-жавоблар | 0 | Турли саволлар