Оёқдаги пуфак

Ассалому алайкум! Оёғимнинг катта бармоғининг орқа тарафида пуфак чиққан эди (кўп юрганим учун бўлса керак, валлоҳу аълам). Бир ҳафтача катталашди. Бир куни Хуфтонга жамоатга чиқиб келдим. Таҳорат олаётганимда, адашмаётган бўлсам, пуфак ҳали ёрилмаган эди. Масждиддан уйга келиб, у-бу нарса қилганимдан сўнг, шалваримни ечиб қарасам пуфак ёрилган ва унинг олдилари сув. Катта эҳтимол билан шалваримага сув теккан. Шу пуфакнинг суви кийимни ва жойнамозларни ибодатга яроқсиз қиладими? Агар яроқсиз қилса, мен шунча босиб ўтган жойларнинг қай ери нопок ва қай ери пок эканлигини қаттан билсам бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша сув нажосатдир. Сиз уни қачон ёрилганини билмасангиз гиламларни нажас деб ҳукм қилиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!

5 Октабр 2023, 14:14 | Савол-жавоблар | 0 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar