Маълумотларда шубхаланиш
Ассалому алайкум! 1). Чорсудаги китоб дўконидан "Намоз кўзимнинг нури" деган китоб сотиб олгандим. Китобнинг 58-бетида Оиша розияллоҳу анҳо: "Кимки Пайғамбар Худо билан кўришган деса, гуноҳкор, бухтончи бўлади" деган жойи боракан. Бу гап Исро ва Меърож хақидаги қисмда келтирилган. Бу гапни тушунишда бироз иккиланиш бўлиб қоляпти. 2). Ҳозирда мобил телефонлар экранида турли "промотион"лар пайдо бўлиши одат тусига кирган. Бугун менда хам шу хол бўлди. Телефонимда "мен тўғри йўлдаманми (пастида буни қандай биламан) ёзув пайдо бўлди. Аввалига дархол рад (игнорировать) қилдим. Яна чикавергач, ўзи нима маълумот беришяпти, билиб сиз каби устозларга хабар қилай, ёмон ташвиқот бўлса, олди олинар деб қарадим. Асосий урғу "Забур" ёки "Инжил"га шекилли. https://www.marvarid.org . Ушбу линкини сизларга юборяпман. Текшириб хулосангизни берсангиз, хурсанд бўлардик. Кеча хам жумъа маърузасида қори акамиз хар хил келаётган маълумотларга эргашиб кетманглар деганди. Ўзим Устозимиз Шайх раҳимаҳуллоҳнинг китобларини ўқиганим учун бундай шубхали маълумотлардан эхтиёт бўламан. Ўзбек фуқароси сифатида хам буни сизларга айтишни жоиз деб билдим. Вақтингизни олганим учун узр.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам меърожда Аллоҳ таолони кўрган ёки кўрмаганлиги масаласи эътиқодий масала бўлиб, саҳобалар ўртасида ихтилоф қилинган. Баъзи саҳобалар кўрган десалар, Оиша онамиз каби бошқалари кўрмаган деб айтганлар. Икки тарафнинг ҳам ўзига яраша далиллари бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қатъий тарзда кўрдим ёки кўрмадим деган гап йўқ. Шунинг учун буни биз ҳам ўша ҳолатда қолдирамиз. Яъни саҳобалардан баъзиси кўрганларини баъзилари кўрмаганликларини айтадилар. Ҳақиқий илм Аллоҳ таолонинг ҳузурида деймиз. Инсон қалби покиза идиш кабидир. Унга нима тушса албатта ўз таъсирини кўрсатади. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умар розияллоҳу Тавротдан бир саҳифа олиб келиб ўқиётганларида қаттиқ норозиликларини изҳор қилганлар. Кўрмайсизми кўчада ётган нажосатга кўзингиз тушса бир неча кун табиатингиз буҳузур бўлади ва ҳар ҳолатда хаёлингизга келаверади. Бундан қутилишнинг йўли кейинги сафар унга қарамасликдир. Қолган нарсалар ҳам шундай. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 02:38 | Савол-жавоблар | 137 | Ақийда