Кредит оладиган дўст

Ассалому алайкум! Мени дўстим доим кредит олади.Кредит ҳаром қилинган десам хоп олмайман дейдида қайта-қайта олаверди. Мандан қарз олади тез-тез. Ман унга мани берган пулимни кредитга тўлама деб айтганман хўп дейди уйга маҳсулотлар оламан дейди лекин олган қарзини кредитга тўлаётган ёки тўламаётганини билмайман. Кейин қарзини қайтариши керак бўлган пайт бошқа танишидан олиб бераётганини кўп гувоҳи бўлганман. Мани пулимни қайтариш учун бошқа танишидан (банкка пул қойиб фоиз оладиган танишидан) пул олиб манга беради. Пул бермасам хафа бўлади. Шунга маслаҳат берсангиз ёки дўстликни бекор қилиб гаплашмай қўйсаммикан?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ундай инсонларга қарз беришни тўхтатиш керак. Уларга яхшилик қилиш - қарз бермасликдир. Шунда кечиктириб бўлса ҳам бор қарзларидан қутулиб олади. Агар қарз бераверсангиз у умрини охиригача бировнинг дўпписини бошқага кийдириб юраверади. Валлоҳу аълам!

5 Октабр 2023, 17:59 | Савол-жавоблар | 0 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar