Бировни уйига назар солиш

Ассалому алайкум! Устоз сизга саволиммас илтимос билан чиқдим. Мен хиджобда юраман. Бизнинг эшигимизнинг почта ташайдиган жойи бор. Почта қутиси йўқ аммо тешиги бор. Қайси эркак келмасин ўша тешикдан аввал қараб кейин эшик тақиллатишади. Биз уша пайт бошимизда рўмол бўмай қоладида. Рўмол ўрашга хам улгуролмай қоламиз. Мен ўзим самаркандданман. Шунга масжидларга шу хақида эркакларимизга маруза қиб берилса яхши бўлардида аввал тақиллатишсин бировни аёли бўлади бунақа қилиш мумкинмаску тўғрими бунақа мўралаб бировни ховлисига. Кечагина шунга ўхшаш иш бўлди ўшандан бери қийналиб юрибман хиджобсиз кўриб қолди деб.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу масала эркакларга доим айтиб келинмоқда. Лекин ўзингиз гувоҳ бўлганингиздек барчаси ҳам насиҳатга амал қилавермайди. Аёлларга ҳам ўзини номаҳрамлар кўзидан асраш, рўмолсиз юрганда уй эшигини ланг очиқ қолдирмаслик, тешикларни беркитиш (почта тешиги каби) айтиб келинади. Аммо мана сиз кабилар бунга амал қилмаяпти.
Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир қавмнинг ҳовлисига уларнинг изнисиз қараса, бас, улар унинг кўзини ўйиб олсалар, хун тўламайдилар», деганлар.عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنِ اطَّلَعَ فِي بَيْتِ قَوْمٍ بِغَيْرِ إِذْنِهِمْ فَقَدْ حَلَّ لَهُمْ أَنْ يَفْقَأُوا عَيْنَهُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَАбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир қавмнинг уйи ичига уларнинг изнисиз назар солса, батаҳқиқ, уларга унинг кўзини ўйиб олиш ҳалол бўлади», дедилар».
Муслим ва Абу Довуд ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бу ҳукм ҳам Ислом инсон дахлсизлигини таъминлашга қанчалар катта эътибор беришини кўрсатиб турибди. Инсон ўзини энг эркин сезадиган жой унинг уйидир. У ўз уйида бошқанинг назаридан ва қулоғидан хавфсирамай яшамоғи лозим. Акс ҳолда, унинг уйидаги роҳати тўлиқ бўлмайди. Бундай эминликни таъминлаш учун ушбу ҳадиси шарифдаги каби шиддатли қонунлар керак бўлади.وَعَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَوْ أَنَّ رَجُلًا اطَّلَعَ عَلَيْكَ بِغَيْرِ إِذْنٍ فَخَذَفْتَهُ بِحَصَاةٍ فَفَقَأْتَ عَيْنَهُ مَا كَانَ عَلَيْكَ مِنْ جُنَاحٍ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَحْمَدُЯна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар бирор киши сенинг устингдан изнсиз кузатиб турса-ю, сен майда тош отиб, унинг кўзини чиқарсанг, сенга гуноҳ бўлмайди», дедилар».
Муслим ва Аҳмад ривоят қилганлар. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

5 Октабр 2023, 17:49 | Савол-жавоблар | 0 | Аёлларга оид масалалар
|
Boshqa savol-javoblar