Мушук боласи касал
Ассалому алайкум! Уйимиздаги мушугимиз думи калта мушук туғди (эҳтимол мутатсияга учраган) 1,5 ойлигида орқасини эшик қисиб қолиб, жароҳат олган. Докторга қаратдик, юриб кетди аммо катта ва кичик ҳожатни бошқа мушукларга ўхшаб кўмиб қўймасдан, дуч келган жойга қилиб кетяпти (яъни аъзолари шикастланган, ўзи сезмаяпти). Қиммат витаминли овқатларни бериб боқдик, тузалмади. Бировга бергандик уйимизга қайта ташлаб кетди. Раҳмимиз келяпти лекин кўп жойларни нажосат қиляпти. Шуни энди биз ҳам, у ҳам қийналмаслигимиз учун эвтаназия (оғриқ бермасдан ўлдириш) қилсак бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Уйингиздан узоқроқ жойга олиб бориб, қўйиб юборинглар. Валлоҳу аълам!
5 Октабр 2023, 19:09 | Савол-жавоблар | 0 | Турли саволлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Уйингиздан узоқроқ жойга олиб бориб, қўйиб юборинглар. Валлоҳу аълам!
5 Октабр 2023, 19:09 | Савол-жавоблар | 0 | Турли саволлар