Савдодаги устама фойда

Ассалому алайкум! Мен музқаймоқ сотиш билан шуғулланаман. Менга 1 кг музқаймоқ 38.000 сўмдан берилади. мен эл қатори стандарт 1 кг музқаймоқни 70.000 дан сотаман. саволим шуки. мен кўпроқ грамга сотаман яни 100 грам музқаймоқ 7.000 сўм коп харидорлар 5.000 сўм лик олишади мен бунда тарозидан фойдаланган холда 60-70 грам солиб бераман. Кўпроқ фойда қолиши ўчун 60 грам бераман. Аниқроқ савол мен сотиб олган нарсамни (вазиятимдан келиб чиққан холда) қимматроқ нарх қўйишим жоизми? Инсоф қилган холда. чунки махсус аравачада 20-15 км юриб сотишимга тўғри келади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шариатда сотаётган нарсасидан қанча фойда кўриш тайин қилинган?Жавоб: Шариатда сотувчи сотиладиган молни шунчага сотсин ёки сотмасин деб тайин қилмаган. Лекин, одамларга зулм етадиган даражада ҳаддан зиёд қиммат қилиб сотиш ҳам жоиз эмас. Шунинг учун урфдаги қийматдан ортиқ баҳога сотиш жоиз эмас.عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ، قَالَ: غَلَا السِّعْرُ عَلَى عَهْدِ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَقَالُوا: يَا رَسُولَ اللَّهِ سَعِّرْ لَنَا، فَقَالَ: "إنَّ اللَّهَ هُوَ الْمُسَعِّرُ، إنِّي لَأَرْجُو اللَّهَ أَنْ أَلْقَاهُ، وَلَيْسَ أَحَدٌ مِنْكُمْ يُطَالِبُنِي بِمَظْلِمَةٍ فِي دِينٍ، وَلَا دُنْيَا".Абу Саъийд ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида нарх қимматлаб кетиб, одамлар: “Эй, Аллоҳнинг расули нархни бизга белгилаб беринг” дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Нархни белгиловчи Аллоҳдир. Мен дин ва дунёйим борасида бирор киши мендан ҳаққини талаб қилмаган ҳолатда Аллоҳга йўлиқишни хоҳлайман” дедилар”. 
Табароний ривояти.إنْ غَرَّهُ أَيْ غَرَّ الْمُشْتَرِي الْبَائِعَ أَوْ بِالْعَكْسِ أَوْ غَرَّهُ الدَّلَّالُ فَلَهُ الرَّدُّ وَإِلَّا لَا وَبِهِ أَفْتَى صَدْرُ الْإِسْلَامِ وَغَيْرُهُ.“Харидор сотувчини ёки сотувчи харидорни ёки даллол алдаса, алданган кишига нарсасини қайтариш ҳаққи бор. Агар алданмаса, қайтаришга ҳаққи йўқ. Содрул ислом ва бошқалар шунга фатво берганлар” (Раддул муҳтор).Савол: Харидорларнинг баъзисига арзон, баъзисига қиммат сотса бўладими?
Жавоб: Сотувчи хоҳлаган кишисига арзон ва хоҳлаган кишисига қиммат сотиши мумкин.وَأَمَّا إذَا بَاعَ بِكَذَا مِنْ الثَّمَنِ وَقَبِلَ الْمُشْتَرِي ثُمَّ أَبْرَأَهُ مِنْ الثَّمَنِ أَوْ وَهَبَهُ أَوْ تَصَدَّقَ عَلَيْهِ صَحَّ “Фалон нархга сотса ва харидор қабул қилса, сўнг сотувчи нархдан қанчасинидир кечса ёки ҳиба қилса ёки садақа қилса дуруст бўлади” (Фатвои ҳиндия). Валлоҳу аълам!

5 Октабр 2023, 18:59 | Савол-жавоблар | 0 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar