Банкдаги хисоб рақам

Ассалому алайкум! Мен Европадаман бу ерда банклардан хисоб рақам очтириш осон эмас ва интернетда реал одамлар шу хисоб рақам эвазига пул таклиф қилишади, сабаби масалан лимитда бир ойда умумий 12.000€ гача ечиш мумкин, шу лимитдаги барчасини менга бер 10-15% гача чиқариб бераман эвазига карта ва хисоб рақам блокланади деб пул таклиф қилишади ёки хисоб рақами бор одам топиб бер улар билан келишиб ўзларини хам рози қиламан сенга хам мукофот чиқариб бераман дейди, бунда ўз розилигим билан пулни олсам ёки бошка бир шахсни топиб уни хисоб рақами блокланиши эвазига пул олсам хукми қандай халолми ёки харом?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қарз бериб унинг эвазига устама олиш ҳаром. Жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

5 Октабр 2023, 23:49 | Савол-жавоблар | 0 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar