Тасбехни биттадан айтиш
Ассалому алайкум! Намоздан сўнг Оятал Курсий ўқиб тасбехни қисқа қилиб яъни субханаллах алхамдулиллях ва ла илаха иллаллах Аллаху акбар деб сўнгра калимаи тавхид ўқиб сўнг дуо қилиб намозни тамомлиман. Шу ишим тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз имкон борича ҳадисга амал қилинг. وَلِمُسْلِمٍ: مَنْ سَبَّحَ اللهَ فِي دُبُرِ كُلِّ صَلَاةٍ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ، وَحَمِدَ اللهَ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ، وَكَبَّرَ اللهَ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ، فَتْلِكَ تِسْعَةٌ وَتِسْعُونَ، وَقَالَ تَمَامَ الْمِائَةِ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، غُفِرَتْ خَطَايَاهُ وَإِنْ كَانَتْ مِثْلَ زَبَدِ الْبَحْرِ Муслимнинг ривоятида эса:
«Ким ҳар намоздан кейин ўттиз уч марта Аллоҳга тасбеҳ айтса, ўттиз уч марта Аллоҳга ҳамд айтса, ўттиз уч марта «Аллоҳу акбар», деса ҳаммаси тўқсон тўққиз бўлур, юзтанинг тамом бўлишига: «Ла илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр»ни айтса, унинг гуноҳлари денгиз кўпиклари каби бўлса ҳам, мағфират қилинур», дейилган.
Шарҳ: Имом Муслимнинг ривоятида келган зикрларнинг аввали ёки охирида «Оятул Курсий»ни қўшиб ўқишни сўфийлар жорий қилганлар. Бу «сўфийлар хатми» деб номланади. Бу нур устига нур, дейилади. Чунки «Оятул Курсий» Қуръони Каримдаги энг улуғ оятдир. Ушбу хатмни қилиш бизда ҳам жорий бўлиб келаётир. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 17:56 | Савол-жавоблар | 160 | Намоз