2-ракатдан аттаҳият дуосидан олдин туриш

Ассалому алайкум! Аср намозида 2-ракатда аттаҳиёт дуосини ўқиш эсдан чиқиб 3- ракатга турса шунда эсига кеб қолса нима қилиш керак? Ман 3-ракатда ўқиб ва яна 4-ракатдаям ўқиб тугатдим намозимни?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Биров биринчи қаъдани эсдан чиқариб туриб кетаётганда эслаб қолди. Агар унинг ҳолати ўтиришга яқин бўлса, қайтиб ўтиради ва ташаҳҳуд ўқиб, салом беради. Агар ҳоли туришга яқин бўлса, қайтмайди. Намозни давом эттириб, охирида саждаи саҳв қилади. Валлоҳу аълам!

8 Октабр 2023, 16:37 | Савол-жавоблар | 0 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar