«Тамаки чекадиган кишига турмушга чиқиш – мусулмон аёл учун харомдир»?

Ассалому алайкум мухтарам Шайх ҳазратлари... Куни кеча Инфо.ислом.Уз ахборот каналидаги ҳабар барчани диққатини тортди ва бир икки кашанда «биродарларимиз»нинг эътирозларига сабаб бўлди Эмишки:[урл=ҳттп://инфо.ислом.уз/ъонтент/виэw/2726/985/]Жазоирли шайх Абу Абдус Салом: “Тамаки чекадиган кишига турмушга чиқиш – мусулмон аёл учун харомдир” деган фатвони эълон қилди. Ушбу фикр ёшлар орасида бирмунча шов-шув ва кучли эътироз келтириб чиқарди. Бундан ташқари, бир қатор олимлар: “Ислом бўйича никоҳ ўқитиш учун юқоридаги шарт қўшилмаган” дея, ўша олимнинг фикрларига эътироз билдирдилар.Аслида бу фатво бир муслима қизнинг “ёмон одатлардан бўлмиш тамаки чекиш иллатига йўлиққан йигитга турмушга чиқсам бўладими?” - деган саволига жавоб тариқасида берилган эди. Шайх Абу Абдус Саломнинг жавоби Жазоирнинг “Шарқ” газетасида нашр этилган:Расулуллоҳ (с.а.в.) мусулмон аёлнинг иймонли, маданиятли кишига турмушга чиқишлигини буюрганлар. Шояд бундай кишилар совчи қўйсалар, ушбу таклифни қабул қилишлари лозим.Пайғамбаримиз (с.а.в.) бундай марҳамат қилганлар: “Агар сизларга иймони ва хулқ-атвори тўғри келадиган киши уйланишни таклиф қилса, унга турмушга чиқинг.”Мазкур шайх шу билан бирга, қизнинг “тамаки чекиш” ҳақидаги саволига ҳам “харом” деб жавоб берган. Далил сифатида эса қуйидаги оятларни келтирган:“Ўз-ўзингизни ўлдирманг (қатл қилманг)! Албатта, Аллоҳ сизларга раҳм-шафқатлидир.” (Нисо сураси, 29-оят).Аллоҳ азза ва жалла яна бир ояти кариймада бундай марҳамат қилган:“Аллоҳ йўлида (молларингизни) сарфлангиз! Ва ўзингизни ҳалокатга ташламанг! Яхшилик қилинг! Албатта, Аллоҳ яхшилик қилгувчиларни севади.” (Бақара сураси, 195-оят).Шу билан бирга Шайх Абу Абдус Салом жавоб тариқасида кашанда кишининг нафақат ўзига, балки атрофидагиларга ҳам зарар етказиши ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтган.Шу ҳақда (шайх айтиб ўтган) яна бир оятни келтириб ўтайлик:“Эй мўминлар, ароқ (ақл-хушни маст қиладиган ҳар қандай ичкилик ичиш), қимор (ўйнаш), бутлар (яъни уларга сиғиниш) ва чўплар (яъни чўплар билан фолбинлик қилиш) – шайтон амалидан бўлган ҳаром ишлардир. Бас, нажот топишингиз учун ва абадий ҳаётда жаннатга эришишингиз учун уларнинг барчасидан узоқ бўлингиз!Шубҳасиз, шайтон ичкилик, қимор ва шу каби харом ишларга чақириш орқали фақатгина ораларингизга буғзу-адоват солишни, ҳамда сизларни Аллоҳни зикр қилишдан ва намоз ўқишдан тўсишни истайди! Мазкур ҳаром ишлардан бохабар бўлганингиздан кейин ҳам, шайтоннинг ўз мақсадларига эришмаслиги учун – балки тўхтарсизлар?!”(Жалолайн тафсири. Моида сураси, 90-91 оятлар.)Аммо, кўплаб уламолар Шайхнинг ушбу фатвосини маъқуллашмадилар. Масалан: доктор Абдул Ҳалийм Кабх юқоридаги фатвони шарҳлаш мобайнида бундай деди:“Тамаки чекадиган киши – гуноҳкор бўлади ва бу одатини тарк этиб, тавба қилиши лозим. Лекин, никоҳ шартлари орасида тамаки чекмаслиги керак деган банд йўқ. Ундай бўлса, мисол учун, ғийбат қилувчи киши билан ҳам никоҳдан ўтиш мумкин бўлмасди. Шундай экан, демак Шайх Абу Абдус Саломнинг юқоридаги фатвосини – тамакининг ҳаромлигини таъкидлаш учун эмас, балки насиҳат, тавсия сифатида қабул қилганимиз маъқул.”Ўз навбатида пойтахтдаги масжидларнинг бирида имом-хатиблик вазифасини бажарувчи Шайх Юсуф бин Ҳалийм ҳам:“Чекувчи киши билан турмуш қуришга, никоҳдан ўтишга бўлмайди дея фатво бермаслик керак”, - дейди.Ҳудди шунингдек Шайх Мусо Исмоил ҳам мана шу олимларнинг фикрларини тўғри деб топиб, қуйидаги мулоҳазаларини келтириб ўтади:“Тамаки чекадиган киши билан турмуш қуриш – жоиз. Бундай киши билан ҳаёт кечириш ёки кечирмаслик эса – албатта, аёл кишинининг ўз ихтиёрида,” – дея хабар беради “Анбаъом” сайти. [/урл]Айтингчи, тамаки чекадиган одамга турмушга чиқиш харом бўлса, мунтазам чекадиган одам билан яшайдиган муслималар ҳам мазкур кишилар билан яшаши харомга чиқиб қолмайдими?Кисқа ва лўнда бўлсада жавобингиз учун ташаккур!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бир одам “ҳаром” деган экан. Унинг гапини биров қўлламапти. Минг одам “Ҳаром эмас” депти-ку! Ўзингиз ўқиб ва кўчириб ёзиб туриб, яна савол берасизми?

1 Май 2022, 18:45 | Савол-жавоблар | 159 | Бошқа ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar