Уч талоқ қўйгандим никоҳ қилдирдим

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Мен Жиззах вилоятиданман. Бундан 2 йил один бир қариндошимни тўйига бориб маст холатда уйга келиб хотинимга 3 талоқсан деб айтганман. Ўша вақтда аёлим хомиладор эди. Эртаси куни хотиним уйига кетди. 1 ойлардан кейин уйига олиб келишга бордим. Шунда қайнотам хомиладор аёлга талоқ тушмайди, маст холатда ҳам талоқ тушмайди деб айтдилар. Мен ишонмай махалламиздаги имомдан маслахат сўрагандим у киши талоқ тушади, никоҳ ўқитиш керак дедилар. Никоҳни фақат вилоят бош имом хатиби ўқийдилар дедилар. Мен бориб ўқитиб келдим. Саволим: шу никоҳ ҳалолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Ҳомиладорга ҳам талоқ тушади, мастнинг талоғи ҳам тушади, сизларг уч талоқ ҳам тушган. Қайдан йўл топиб никоҳ ўқиган бўлишса ўзлари жавоб беришади. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 07:13 | Савол-жавоблар | 160 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar