Бевафо аёл
Бу саволни бир дўстимнинг номидан ёзаяпман: Бир аёлни биламан, у аёл эрига хиёнат қилаяпти. Мен буни аниқ биламан. Эри мендан “хотиним бошқа эркак билан гаплашадими ёки йўқми?” деб сўраяпти. Мен у аёлга “бундан кейин гаплашсангиз эрингизга айтмайман” дедим. У “хўп” деб, яна гаплашаяпти. У аёл кечки сменада ишлайди, у бола бу аёлнинг олдига келиб туришини ўзим кўрганман. Энди бу ишларни эрига айтиш ёки айтмасликни билмаяпман. Уларнинг икки ёшгина ўғилчаси бор, шуни ҳам ўйлаяпман? Мен ўша бола билан ҳам, у аёл билан ҳам телефонда гаплашганман ва уни телефонга “запис” қилганман. Лекин жинсий алоқа қилганини ҳам кўрмаганман. Шу записни эрига эшиттирсам ёмон бўлади. Шунга қандай йўл тутсам бўлади?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Аёлнинг ўз қариндошларига айтинг. Улар уни тартибга чақиришсин.
29 Апрел 2022, 07:24 | Савол-жавоблар | 162 | Турли саволлар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Аёлнинг ўз қариндошларига айтинг. Улар уни тартибга чақиришсин.
29 Апрел 2022, 07:24 | Савол-жавоблар | 162 | Турли саволлар