Ким бориб кўрибди дейишади

Ассалому алайкум! Баъзида яқинларимизни охират ҳақида гапириб ёмонликлардан қайтарсак «ким бориб кўриб келибди» дейди. Шу гап эътиқодга таъсир қилмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Албатта эътиқодига таъсир қилади.عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: انْخَسَفَتِ الشَّمْسُ عَلَى عَهْدِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَصَلَّى، فَقَامَ طَوِيلًا إِلَى أَنْ قَالَ فَقَالَ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِنَّ الشَّمْسَ وَالْقَمَرَ آيَتَانِ مِنْ آيَاتِ اللهِ لَا يَخْسِفَانِ لِمَوْتِ أَحَدٍ وَلَا لِحَيَاتِهِ، فَإِذَا رَأَيْتُمْ ذَلِكَ فَاذْكُرُوا اللهَ. قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، رَأَيْنَاكَ تَنَاوَلْتَ شَيْئًا فِي مَقَامِكَ، ثُمَّ رَأَيْنَاكَ تَكَعْكَعْتَ، فَقَالَ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِنِّي رَأَيْتُ الْجَنَّةَ فَتَنَاوَلْتُ عُنْقُودًا، وَلَوْ أَصَبْتُهُ لَأَكَلْتُمْ مِنْهُ مَا بَقِيَتِ الدُّنْيَا، وَأُرِيتُ النَّارَ، فَلَمْ أَرَ مَنْظَرًا كَالْيَوْمِ قَطُّ أَفْظَعَ، وَرَأَيْتُ أَكْثَرَ أَهْلِهَا النِّسَاءَ، قَالُوا: بِمَ يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: بِكُفْرِهِنَّ، قَالُوا: أَيَكْفُرْنَ بِاللهِ؟ قَالَ: يَكْفُرْنَ الْعَشِيرَ، وَيَكْفُرْنَ الْإِحْسَانَ، لَوْ أَحْسَنْتَ إِلَى إِحْدَاهُنَّ الدَّهْرَ كُلَّهُ ثُمَّ رَأَتْ مِنْكَ شَيْئًا قَالَتْ: مَا رَأَيْتُ مِنْكَ خَيْرًا قَطُّ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالنَّسَائِيُّ Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида қуёш тутилди. Бас, намоз ўқидилар, қиёмда узоқ турдилар…» деб давом этиб, жумладан, шундай дедилар: «Бас, У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, қуёш ва ой Аллоҳнинг оятларидан икки оятдир. Улар бировнинг ўлими ёки ҳаёти учун тутилмайдилар. Қачонки буни кўрсангиз, Аллоҳни зикр қилинглар», дедилар.Одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули, сизни турган мақомингизда бир нарсани ушлаганингизни, сўнгра чўчиб, орқага қайтганингизни кўрдик» дейишди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шубҳасиз, мен жаннатни кўрдим. Бир шингил (узум)ни ушладим. Агар уни (узиб) олганимда, албатта, дунё боқий тургунича ундан ер эдингиз. Ва менга дўзах кўрсатилди. Бугунги манзарадек даҳшатли манзарани ҳеч кўрганим йўқ. Унинг аҳлининг аксари хотинлар эканлигини кўрдим», дедилар.«Нима учун, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди.«Куфрлари учун», дедилар.«Аллоҳга куфр келтирадиларми?» дейишди.«Эрларига куфрони неъмат қилишади. Яхшиликка куфрони неъмат қилишади. Агар улардан бирига умр бўйи яхшилик қилсанг ҳам, сўнгра сендан бир (ёқмайдиган) нарса кўрса, «Сендан ҳеч яхшилик кўрганим йўқ», дейди», дедилар».Икки Шайх ва Насаий ривоят қилганлар.Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1. Намозда озгина амал жоиз эканлиги. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кусуф намозида қўлларини узатиб, бир нарсани ушлаганлар, сўнгра чўчиб, орқага тисарилганлар. Бу ҳолни у зотга иқтидо қилиб, намоз ўқиётган саҳобаи киромлар кўрганлар ва шунинг учун намоздан кейин бу ҳақда савол берганлар. 2. Бировдан содир бўлган тасарруфни тушунмаса, сўраш жоизлиги. 3. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жаннатни кўрганликлари. 4. Жаннат мевалари борлиги, улардан бир шингилни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ушлаб кўрганликлари. 5. Агар бу дунёда жаннат меваларидан бир шингил бўлса, у дунё тургунича ейилса ҳам тамом бўлмаслиги. Чунки жаннатнинг ҳамма нарсаси боқийдир. 6. Фоний дунёда боқий нарса бўлмаслиги. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жаннатдаги шингилни ушласалар ҳам, уни узиб олмаганликлари. 7. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Дўзахни кўрганликлари. 8. Дўзахнинг даҳшатидек даҳшат ва қўрқинчидек қўрқинч бу дунёда йўқлиги. 9. Дўзах аҳлининг аксари хотинлар эканлиги. 10. Олим кишидан баъзи нарсалар ҳақида «Нима учун?» деб сўраш мумкинлиги. 11. Аллоҳга куфр келтирмаган кишилар ҳам дўзахга тушишлари. 12. Яхшиликни инкор қилишга ҳам куфр сўзини ишлатиш мумкинлиги. 13. Эрига куфрони неъмат қилган хотин дўзахга тушиши аниқ нарса эканлиги. 14. Яхшиликка куфрони неъмат қилиш дўзахга тушишга сабаб бўлиши. 15. Аёлларнинг арзимаган нарса учун бутун яхшиликларни унутиб юборишлари.عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: انْكَسَفَتِ الشَّمْسُ فِي عَهْدِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَسَاقَ حَدِيثًا طَوِيلًا إِلَى أَنْ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَا مِنْ شَيْءٍ تُوعَدُونَهُ إِلَّا قَدْ رَأَيْتُهُ فِي صَلَاتِي هَذِهِ، لَقَدْ جِيءَ بِالنَّارِ وَذَلِكُمْ حِينَ رَأَيْتُمُونِي تَأَخَّرْتُ مَخَافَةَ أَنْ يُصِيبَنِي مِنْ لَفْحِهَا، وَحَتَّى رَأَيْتُ فِيهَا صَاحِبَ الْمِحْجَنِ يَجُرُّ قُصْبَهُ فِي النَّارِ كَانَ يَسْرِقُ الْحَاجَّ بِمِحْجَنِهِ، فَإِنْ فُطِنَ لَهُ قَالَ: إِنَّمَا تَعَلَّقَ بِمِحْجَنِي، وَإِنْ غُفِلَ عَنْهُ ذَهَبَ بِهِ، وَحَتَّى رَأَيْتُ فِيهَا صَاحِبَةَ الْهِرَّةِ الَّتِي رَبَطَتْهَا فَلَمْ تُطْعِمْهَا وَلَمْ تَدَعْهَا تَأْكُلُ مِنْ خَشَاشِ الْأَرْضِ حَتَّى مَاتَتْ جُوعًا، ثُمَّ جِيءَ بِالْجَنَّةِ وَذَلِكُمْ حِينَ رَأَيْتُمُونِي تَقَدَّمْتُ حَتَّى قُمْتُ فِي مَقَامِي، وَلَقَدْ مَدَدْتُ يَدِي وَأَنَا أُرِيدُ أَنْ أَتَنَاوَلَ مِنْ ثَمَرِهَا لِتَنْظُرُوا إِلَيْهِ، ثُمَّ بَدَا لِي أَنْ لَا أَفْعَلَ، فَمَا مِنْ شَيْءٍ تُوعَدُونَهُ إِلَّا قَدْ رَأَيْتُهُ فِي صَلَاتِي هَذِهِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالنَّسَائِيُّЖобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида қуёш тутилди», деб туриб, узун ҳадис келтирганлар ва жумладан, шундай дедилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизга ваъда қилинган нимаики нарса бўлса, ҳаммасини ушбу намозимда кўрдим. Батаҳқиқ, дўзах келтирилди. Ана ўша, олови менга тегмасин, деб орқага тисарилганимни кўрганингиздир. Ҳаттоки унда илмоқли асо эгасини ҳам кўрдим. Дўзахда ичакларини судраб юрибди. У илмоқли асоси билан ҳожиларнинг (нарсасини) ўғирлар эди. Агар билиниб қолса, «Илмоқли асойимга илиниб қолибди», дер эди. Агар ғофил қолинса, олиб кетар эди. Унда ҳаттоки мушук соҳибасини ҳам кўрдим. У аёл мушукни боғлаб қўйиб, то ўлгунича унга таом ҳам бермаган, ердаги ҳашаратлардан ейиши учун қўйиб ҳам юбормаган эди. Сўнгра жаннат келтирилди. Бу нарса менинг олдинга юрганимни кўрганингизда бўлди. Ўз мақомимда турдим, қўлимни чўзиб, уни кўришингиз учун мевасидан олмоқчи бўлдим. Сўнгра менга буни қилмаслик зоҳир бўлди. Бас, сизга нимаики ваъда қилинган бўлса, ҳаммасини ушбу намозимда кўрдим», дедилар».Муслим ва Насаий ривоят қилганлар.Шарҳ: Аввалги ҳадисдагига қўшимча равишда ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бу дунёдалик вақтларида охиратда бўлиши ваъда қилинган ҳамма нарсалар кўрсатилганлиги. 2. Арзимаган нарсани ҳам ўғирлаш жуда ёмон нарса эканлиги. Чунки эгри асонинг учи билан кўп нарса ўғирлаш мумкин эмас. Лекин ўша эгри асо билан ўғрилик қилган одамнинг дўзахда ичаклари судралиб юриши осон нарса эмас. Шунинг учун бировнинг ҳаққидан ниҳоятда қўрқиш лозим. 3. Ҳайвонларни азоблаш ҳаром эканлиги, бу ишнинг дўзахга тушишга сабаб бўлиши. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 06:13 | Савол-жавоблар | 187 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar