Қайнонам кинначи

Ассалому алайкум! Менга ёкмаётган ва кийнаётган ва халоллигига шубха килаётган лукма хакида савол йулламокчиман. Илтимос ёрдам беринг. 1йилдан утди кайнонам оналаридан кинначиликни "мерос" килиб олдила. Гуё шу ишни килмасала мазалари кочаркан. Хозирда кайнонам "клиентлари" купайиб колган. Улар бош солдиришади(бошга кумгонча куйиб чигит чакиб уриб туради кейин бошини бойлаб юради), юрак соладила ( куркиб кетганда юрак тушса киндикдан паста ё ошкозонда ураркан), кина соладила( сура оятлардан укиб туриб пиру устозларим оксоч корасоч йулчи элчи момоларим утиб кетган кинначилани отини айтиб мани кулиммас ушалани кули куллаб култиглайла деб бошига уриб елкалари кул оёкларига уриб суф суф дейдила каттик каттик кекириб хуник овоз чикариб тамом кина кириб кетибди дейдила алас алас деганни килиб 3хел рангли матони ёкиб устидан утказадила келган одамни) авваллари узимам шундай одамлага борганман астагфируллох Аллох хидоят бергандан бери ишонмай куйганман Алхамдулиллах. Яна устозлари бор уша билан бирга юриб узларига ухшаб кинначи бумокчилага маросим килишади 7та чалпак 3та катлама чучвара килдириб канакадир ирим ла килишади хаммасини тугиб уша устоз буганла уйига опкетади табики кайнонам уйимищга опкеладила шунака нарсалани. Маслахат беринг ман бу ширк эканидан куркиб кктяпман чунки болаларм шуни куриб катта булишяпти. Кайнотам хам индамайдила билмадим нима килишим мумкин. Улар олиб келган нарсалардан есам ширк келтирган булмайманми гунохкор булмайманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз қайнонангиз шу ишни қилмасликлари учун қўлингиздан келганича ҳаракат қилинг. Ўша ишлари эвазига топган нарсаларидан еманглар. Валлоҳу аълам!

9 Октабр 2023, 18:41 | Савол-жавоблар | 0 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar