Алимент халолми
Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим билан ажрашиш арафасидамиз, 1 йилдан буён Ота уйимдаман, 1 нафар 2 ёшли ўғлим бор, шу сабаб турмуш ўртоғимни алиментга бердим, улар айтябдики алиментга бериб гунох иш қилибман, динимизда алимент харом эмуш, бу хақида хеч қаерда ўқимаганман, шу сабаб сизларга мурожаат қилдим. Ота уйимга келганимдан бери на мени на фарзандизни таминотини қилдилар, болага убу нарса сўрасам қилмадилар. Фарзандим олдимда бўлса қиламан хаммасини, олдимдамаску шу учун ўзин қил дедила, шунга мажбур боб бердим алиментга. Эрим билан хам яшамайман чунки қайнонам қўймяптилар, хайдаяптилар. Алимент олишим тўғрими ?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Эрингиз зиммасидаги бурчларини билмас экан. Болалар то балоғат ёшига етгунича кимнинг қарамоғида бўлса ҳам уларнинг нафақаларини отанинг зиммасида вожибдир. Қонунчиликда нафақанинг бу шакли алимент деб аталмоқда. Эрингиз ўз зиммасидаги вожибни бажармаса, яъни алиментни тўлаб бормаса ҳар кун учун гуноҳкор бўлиб бораверади. Валлоҳу аълам!
9 Октабр 2023, 18:31 | Савол-жавоблар | 0 | Оила ва турмуш