Отам рухи

Ассалому алайкум! Одам ўлгандан кейин рух жасадни тарк этади. Саволим шундан иборатки одам рухи масалан ота онам рухлари бизни нима ишлар билан шуғулланиб юрганимизни кўриб турадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Уларга бағишланган савоблар етказилади. Аммо руҳлар ҳамма вақт ҳозиру-нозир, тирикларни кўриб туради деган эътиқод нотўғри.عن أنس مرفوعاً: إن أعمالكم تعرض على أقاربكم وعشائركم من الأموات، فإن كان خيراً استبشروا به، وإن كان غير ذلك قالوا: اللهم لا تمتهم حتى تهديهم كما هديتنا رواه الإمام أحمدАнас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларни қиладиган амалларингизни вафот топган қариндош ва уруғларингизга кўрсатилинади. Агар яхши бўлса, улар бундан хурсанд бўладилар. Агар бошқа бўлса “Аллоҳим бизларни ҳидоят қилганингдек уларни ҳам ҳидоят қилмагунингча вафот топтирмагин” дейдилар” дедилар.
Имом Аҳмад ривояти. Валлоҳу аълам!

9 Октабр 2023, 22:01 | Савол-жавоблар | 0 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar