Чет элда овқатланиш
Ассалому алайкум! Мен Жанубий Кореяда ўқийман, эхтиёжларим учун дарсдан кейин ишлайман. Ишлаш жараёнида овқатланиш вақтида ошхонага борамиз шу миллат вакиллари учун чўчқа гўштидан овқатлар беришади биз Ўзбекистонликмиз десак чўчқа гўшти солинмаган, товуқ гўшти солинган овқат беришади. Биламизки бу ерда сўйилган товуқларни Бисмиллоҳ калимасини атшмайди ва бу ҳалол бўлмайди. Бошқа овқатлар, гўшт солинмаган овқатларни танаввул қилишимиз жойизми? Яъни бир кун олдин шу идишларда чўчқа гўшти солинган овқат ейилган бўлиши мумкин ёки овқат тайёрлашда бир хил идишдан фойдаланган бўлиши мумкин, табийики бошқа дин вакиллари идишларни поклашмайди. Биз шу ҳолатда нима қилганимиз яхшироқ? Олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўзинглар хонада овқат тайёрлаб овқатни иссиқ ҳолда сақлайдиган идишларда сақлаб шуни ейишга ҳаракат қилинглар. Ҳамма қатори бўлиш ва ҳамма жаннатга кирса жаннатга, дўзахга кирса дўзахга кетиш осон. Ўша жамоадан ажраб покликни ихтиёр қилиш, Аллоҳ таолонинг розилигини исташ аввалида бироз қийин бўлади, кейин жуда мароқли бўлади. Сизларнинг имтиҳонингиз ҳозир шу таомдан экан. Валлоҳу аълам!
4 Май 2022, 15:30 | Савол-жавоблар | 192 | Ҳалол ва ҳаром