Сув сепишда онамнинг розилиги

Ассалому алайкум! Менга онам ҳар куни эрталаб кўчага сув сепишимни айтадилар. Саволлардан бирида бу нарса исрофгарчилик эканлигини ўқидим. Онамга бу ҳақида хабар берсам, "одамлар дуо қилишади, инсоннинг баҳридили очилади-да" дейдилар. Сепмасам кўнгиллари ҳижр бўлиб бироз ўксийдилар. Бу вазиятда онамнинг розилигини олайми ёки бошқа йўл тутишим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Кўчадан ўтувчиларга йўлдаги тупроқ ва чанг-тўзон азият етказаётган бўлса ва бу зарарни даф қилишнинг ягона чораси унга сув сепиб туриш бўлса, зарурат миқдорича сув сепиш жоиз. Шунчаки чирой учун сепиш бўлса исрофга киришидан қўрқиш керак. Валлоҳу аълам!

10 Октабр 2023, 01:01 | Савол-жавоблар | 0 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar