Ишдан бўшатилмаслик учун пора бериш жоизми?

Ассалому алайкум! Мен ҳозир лицейда ишлайман ва май ойининг охири ва июн ойида дарс соатларимиз йўқлиги учун бази кунлари ишга бормаган эдим. Ишхонамизда кириш чиқиш назорати бор. Келмаган кунларимнинг рўйхати чиқазилиб, ойликдан олиб қолишди (бунга қарши эмасман). Унинг устига шу важ билан ишдан бўшатишларини ва қонун улар томонида эканлигини айтишяпти. (3та ўқитувчига нисбатан). Мендан бошқа ўқитувчилар директор олдига кириб нохақликларини айтибди, директор ишка кираётганда бир сўм ҳам бермагансизлар деб миннат қилибди. Ишимни сақлаб қолишим учун пора берсам бўладими ёки бошқа иш қидирайми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳаромдан қочинг Аллоҳ сизга чиқиш эшигини кўрсатиб қўяди. Ҳаққингизни сақлаб қолиш учун ёки олиш учун пора беришдан бошқа йўл бўлмаса берса жоиз, аммо Аллоҳ ҳаром қилган нарсани, уни қилишга рухсат бор жой бўлишига қарамай, уни тарк этсангиз ундан хайрлисини насиб қилади. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 02:12 | Савол-жавоблар | 158 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar