Қарз бўламанми
Ассалому алайкум! Мени акам кореада ишлашга кетганди ўшанда акам ва яна 2 та шерик мошина олишган экан мошина акамни номида бўлган ва битта шерик мошинани пулини берган экан (шерикни айтиши бўйича). Акам оламдан ўтишидан 4 ёки 5 кун олдн мошинани сотган ва авто ҳалокатда оламдан ўтдилар мошинани пули акамни картасида қолди ўша картадаги пулни акамни ойлигини ололмадм давлат олиб бермияпти жанозада акамни қарзини мен бўйнимга олдм. Акамни шерикини пулини ололмадм ҳали мен қарздор бўламанми яни мен ўз ёнимдан тўлашим ккми. (Машина сотилган ёки сотилмаган пул картага тушган ёки тушмаган ҳеч км билмайди акамдан бошқа )
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Марҳумнинг қарзлари унинг қолдирган мероси ҳисобидан қондирилади. Меросхўрлар гувоҳлар томонидан тасдиқланган қарзни мерос ҳисобидан узиб беришдан бош тортишлари мумкин эмас. Аммо қолдирилган мерос қарзларни узишга етмаса меросхўрлардан уни тўлаш талаб қилинмайди ва бундай қарз қиёматга қолади. Шу туфайли меросхўрлар маййитга раҳм-шафқат ва ажр қозониш умидида қарзни ўз ҳисобларидан узиб юборсалар улкан савобга эришадилар. Марҳумнинг қарзларини кимдир бўйнига олгани билан унинг зиммасига ўтиб қолмайди. Унинг бу гапи фақат “мероси қолдириб кетган бўлса ўшандан олиб беришга кафилман” деганидир. Валлоҳу аълам!
14 Октабр 2023, 12:55 | Савол-жавоблар | 0 | Турли саволлар