Шу фоиз ҳаром эмасми?

Ассалому алайкум! Мен ўқитувчиман. Бизни соҳада барча жамоадошларига ўрнак кўрсатган, масалан, ўқувчилари ва ўқитувчининг ўзи турли шаҳар ва республика танловларида ғолиб бўлган, намунали синф раҳбарлик қила олган ўқитувчиларга ҳукуматимиз рағбатлантириш мақсасида ойлик устама хақлар тайинлаган. Ходим ҳар ой маошига қўшимча кўрсатган ишларининг натижасига қараб 10%, 20% ваҳоказо устамалар олиши мумкин. Ўзим ойлигимдан ташқари ҳар ой 30% устама хақ оламан. Шу фоиз устама динимизда харом эмасми?  
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Иш жойингиздан қўшимча берилаётган устамалар учун талаб қилинаётган шарт ва билимлар сизда бўлса олишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!

16 Октабр 2023, 08:58 | Савол-жавоблар | 0 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar