Пропаганда

Ассалому алайкум! Бир нохуш холат билан тўқнашиб қолдим. Олдимдан икки аёл чиқиб савол беришни бошлади "Худо бизни кечирадими"дея саволини берди, унга жавобан "Тавба эшиклари очиқ ва у албатта гунох қилиб сўнг тавба қилганларни кечиради" дея жавоб бердим. Сунг "Таврот" "Инжил" ва "Забур" китобларини пропаганда қилишни бошлади. Ўша пайт гапини охеригача эшитдим ва йўлимни давом эттирдим. Бошқа китобни пропаганда қилиб, ўша китоблар6и ўқишни тавсия қилиб турган инсонларга нима десам бўлади? Уларга мани китобим "Қуръон" демаганим учун Аллох олдида виждоним қийналяпти. Ман диндан чиқиб қолмадимми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Диндан чиқмагансиз. Яна шундай инсонларга дуч келсангиз Ислом дини ҳақ дин эканини ва бу йўлдан ҳаргиз қайтмаслигингизни айтиб қўйинг. Исломга таъна етказадиган бирор гап айтишса алданиб қолманг, уларнинг барча даъволарига уламоларимиз томонидан жавоб бериб қўйилган. Улар фақат илмсиз инсонларнигина шундай бирма-бир ушлаб, илмсизликларидан фойдаланиб ўз динига ўтказиб олишни исташади. Бирор илмли инсонга дуч келиб қолишса лом-лим демай жуфтакни ростлашади. Уларга алданиб қолманг. Валлоҳу аълам!

16 Октабр 2023, 08:48 | Савол-жавоблар | 0 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar