Жинсини ўзгартириш

Ассалому алайкум! Яқинда "Имомнинг манекен қизи" номли бир китобни ўқигандим. Унда бир ўғил бола жинсини ўзгартирган-қиз бола бўлган ва қизлар билан бирга дугона сифатида юришни бошлаган. Кейинчалик у ҳаётидаги ҳамма ёмон ишларидан афсусланди, тавба қилмоқчи бўлди, лекин энди Аллоҳ мени кечирармикан дея иккиланди. Шунда менда ҳам шундай савол туғилди. Асарни охиригача ўқиб тугатдим ҳамки саволимга жавоб тополмадим, асар қаҳрамони ҳам ўзлигига қайта олмай қолди. Бундай ҳолатда яъни жинсини ўзгартиришлик ҳукми қандай? Оғир гуноҳлигини биламиз лекин бу ҳолатни Аллоҳ кечириши мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жинсни ўзгартириш оғир гуноҳ. Одам нима гуноҳ қилса ҳам ундан кейин қиладиган тавбаси ва тавбасида собит туришига қаралади. Насуҳ тавба қилса ҳар қандай гуноҳи албатта кечирилади. Валлоҳу аълам!

16 Октабр 2023, 14:58 | Савол-жавоблар | 0 | Китоблар
|
Boshqa savol-javoblar