Қилаётган ишим тўғрими

Ассалому алайкум! Мени 3 нафар қиз фарзандларим бор. Коттаси 7 ёшда. Биламизки ҳозирда болалар балоғат ёшида эрта етилишмоқда. Саволим шундан иборатки. Биз шаҳарда тошкентда турамиз. Турмуш ўртоғимни қариндош уруғлари эса вилоятда туришади. Турмуш ўртоғимни ўғил бола жиянлари шаҳар ўқишга киришмоқчи. Улар ўқишга киришса. Бизникида яшашларига тўғри келади. Неча йиллар давомида, жиянлар ҳам 1 дона эмас. Мен қизларимми тарбиясини ўйлаб, ўртадаги ноқулайликларни ўйлаб. Бу нарса тўғри келмаслигини , жиянлар имкони болса ётоқхона яшашларини сораябман. Бу ишим тўғрими? Номаҳрам деган тушунчалар бор, бу нарсалар одатий ҳолатга айланиб қолмасин дейман қизларим учун. Лекин умр ёлдошим бу нарсаларни тушуниб англаб турган болсалар ҳам, қариндошларга нима деб тушунтиришни билмаябтилар, ўртада низо ёки хафагарчилик болмасин деб
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тўғри ўйлабсиз. Сиз учун ўша жиянлар номаҳрамдир. Бир уйда яшашларингиз ношаръий ишларга олиб келади. Валлоҳу аълам!

16 Октабр 2023, 15:28 | Савол-жавоблар | 0 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar