Аёлимнинг биринчи турмушидан қиз фарзанди

Ассалому алайкум! Аёлимнинг биринчи турмушидан қиз фарзанди бор. Турмуш қурганимизда 3 ёшда эди. Аслида уйланишимнинг асосий сабаби хам шу қизчага оталик қилиш эди. Тўйдан кейин суд орқали отасини розилиги билан ўз фамилиямга ўтказдим. Отаси боласини туғилганида бир неча бор кўрган, ажрашгандан сўнг алоқани узган. Буни айтишимни сабаби юқорида суд масалаларида хеч қандар можаро ва дил хиралик бўлмаган. Хозирги кунга келиб қизим 11 ёшда. Икки синглиси бор. Оилада катталардан бошқа хеч ким бу масалани билмайди. Савол беришга мажбур қилган асосий сабаб бу махрамлик масаласи ва хақиқатни айтиш-айтмаслик. Қизим вояга етаябди, исломни имкон доирамизда ўргатяпмиз, ахли тартиб бўлиши орзуйимиз. Савол: Мен қизимга махрам бўламанми? Унга хақиқатни айтишимиз керакми? Мени оила аъзоларим укаларим, отам махрам бўладими? (Оила аъзоларим ўз жигаридек қабул қилишган ва қизим хам уларга худди шундай муносабатда).
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аёлга уйланиб биринчи яқинлик қилганингиздан сўнг у қиз сиз учунгина маҳрамга айланган. Ҳақақатни айтишингиз шарт. Динимизда бошқанинг боласини мени пуштикамаримдан бўлган деб иддао қилиш ҳаром. Валлоҳу аълам!

28 Октабр 2023, 07:48 | Савол-жавоблар | 0 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar