Руҳий тарбияга ёрдам
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! Аллоҳ таолонинг фазл ва марҳамати ила ўтмишимдаги гуноҳлардан тийилиб, тўғри йўлга ўтмоқдаман, ва шу зайлда юртимизда хизмат қилиб ўтган, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг асарларини ўқишликка бел боғладим. Китобларни ўқиш тартибини Ҳасанхон Яхё Абдулмажид домламиз тузишган экан, шу йўсинда ўқиб бормоқдаман ва илк Иймон китобини ўқиб тугатдим. Маълумотларга тўла китоб ва қизиқарли бўлганлиги боис, бир неча маротаба ўқиб тугатдим ва навбатдаги китобга ўтмоқчиман. Лекин қалбимда бир ғаштлик пайдо бўлди: ман ўрганаётган илм риё учун; мақтаниш учун; бирор бир киши билан бахсда ғолиб чиқиш учун; чиройли сўзлар ила кишиларни ўзига жалб қилиш учун ва ҳаказо ўйлар. Ичимда икки овоз - бири шу ўйларни маъқулласа, иккинчиси рад этади. Маъқуллаётгани ғолиб келаётганга ўхшаябти. Нима қилишга ҳам хайрон тўғриси, кейинги китобга ўтишликка тўсқинлик қилаяпти шу ўйлар, ўқишликни тўхтатиб қўйди... Нима қилсам бўлади? Илмни Аллоҳ розилиги учун ўрганиш учун, ўйларим мани тинч қўйиши учун нима қилай? (Ташхисга қўшимча ёрдам берса керак, деб ўйлаб, ўтмишимни бежиз тилга олмадим.)
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ниятингизни холис Аллоҳ учун қилишга жидду-жаҳд қилаётган бўлсангизда ўзингизни ихлосли эмас деб ҳисоблашингиз яхшилик аломатидир. Ўзингизда ихлосни кўра бошлашингиз эса риёнинг аломатидир. Аммо икки ҳолатда ҳам амалдан тўхтаманг. Ниятингиз устида тинимсиз ишлайверинг.Ихлоснинг ҳақиқатиИхлоснинг ҳақиқати Аллоҳ таолодан бошқа барча нарсадан халос бўлмоқ – қутулмоқдир.
Ихлос – амални, гап-сўзни ва ибодатни уларга хиралик етказадиган риё, алдамчилик, ёлғон каби нарсалардан тозалашдир. Амалдаги ихлос унга ҳақ сўраш у ёқда турсин, уни биров билмайдиган тарзда қилишдир. Қўлидан келганича амални адо қилиб, ортидан хижолат бўлишдир.
Уламолар тоатдаги ихлос риёни тарк қилишдан иборат эканини бир овоздан таъкидлаганлар.
Фузайл ибн Иёз раҳматуллоҳи алайҳи:
«Одамлар учун амални тарк қилиш риёдир. Улар учун амал қилиш ширкдир. Ихлос ушбу икки нарсани тарк қилишдир», деган.
Қилинадиган амаллар ниятга қараб бўлади. Риё учун қилинган амалнинг эгаси мухлис бўла олмайди. Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш ниятида қилинган амалнинг эгаси мухлис бўлади.
Бандадан содир бўладиган ихлос тўрт қисмга тақсимланади:
1. Гап – сўздаги ихлос.
2. Иш – амалдаги ихлос.
3. Тоат – ибодатдаги ихлос.
4. Ҳол – қалбдаги ихлос.
Ихлос тасаввур ёки хаёл эмас, балки амалдир. Шунинг учун у давомли, тўлиқ, илм асосида ва даражама-даража бўлиши керак.
Ихлос билан содиқлик орасида фарқ бор. Содиқлик аслдир. Ихлос фаръдир. Ихлос амални бошлагандан кейин бўлади. Содиқлик ниятда, иш бошланишидан олдин бўлади.
Ихлоснинг кўринишларидан:
1. Тавҳидда ихлос қилиш.
2. Ниятда ва қасдда ихлос қилиш.
3. Намоз, сажда, рўза, Рамазон бедорлиги, Лайлатул қадр бедорлиги, масжидларга муҳаббат, закот, садақа, ҳаж, умра, тавба, зикр, истиғфор, дуо, Қуръони Карим қироати ва бошқа қурбатларда ихлос қилиш.
4. Барча гап-сўзларда ихлос қилиш.
5. Содиқлик, сабр, зуҳд, тавозе каби карамли ахлоқларда ихлос қилиш.
6. Аллоҳ таолога таваккул қилишда ихлос қилиш.
7. Барча ишларда ихлос қилиш.
Ихлоснинг даражалари:
Руҳий тарбия машойихларининг таъкидлашларича, ихлоснинг даражалари учтадир: авомларнинг даражаси, хосларнинг даражаси ва хосларнинг хосларининг даражаси.
1. Авомнинг ихлоси Ҳақнинг муомаласидан халқни чиқариш бўлиб, унда тан соғлиги, молу дунё, ризқ кенглиги, жаннат қасрлари ва ҳурлар каби дунёвий ва ухровий насибаларни талаб қилиш ҳам бўлади.
2. Хосларнинг ихлоси Ҳақнинг муомаласидан халқни чиқариш билан бирга, дунёвий насибаларни қўйиб, ухровий насибаларни сўрашдир.
3. Хосларнинг хосларининг ихлоси Ҳақнинг муомаласидан халқни ва барча дунёвий ва ухровий насибаларни бирйўла чиқаришдир. Уларнинг ибодати бандаликни юзага чиқариш ва Роббнинг жамолига мушарраф бўлиш учун У Зотнинг вазифаларини муҳаббат ва шавқ ила адо этишдан иборатдир. Бошқача қилиб айтганда, уларнинг Аллоҳга ибодати фақат Аллоҳ учун бўлади.
Ихлоснинг йўлини тўсувчи омиллар:
Биринчи тўсиқ.
Банданинг амалининг кўзга кўриниши. Унинг ўз амалидан ғурурланиши. Амали туфайли Унинг учун амал қилинган Зотдан тўсилиши.
Бу ҳолатдан қутулиш учун ўз нафсини таниш ва унинг хоҳишларини жиловлаш лозим.
Иккинчи тўсиқ.
Амали учун эваз талаб қилиш. Мазкур эваз бу дунёнинг ёки у дунёнинг нарсаси бўлиши мумкин.
Бу дунёнинг нарсаларига турли шаҳватли нарсалар, шуҳрат, кўзга кўринишга ўхшашлар киради. Шунингдек, мақомот, каромат, мукошафат кабилар ҳам бўлиши мумкин.
Охиратнинг, яъни у дунёнинг нарсаларига ундаги турли мақомлар ва нозу неъматлар кириши мумкин.
Амали учун эваз талаб қилишдан қутулиш ўзининг ожиз банда эканини ва фақатгина Аллоҳнинг фазли ила охират яхшиликларига эришиш мумкинлигини англаб етиш билан бўлади. Унинг ибодати бандалик бурчидир. Ажр, савоб ва мартабалар Аллоҳнинг фазлидандир.
Учинчи тўсиқ.
Банданинг ўз амалларидан рози бўлиши ва улар ила ғурурга кетиши.
Бу ҳолатдан қутулиш учун банда ўз амалларидаги нуқсонлари ила танишмоғи лозим.
Шунингдек, банда Аллоҳ таолонинг Ўз махлуқотларининг ички ва ташқи бандалик вазифаларига қанчалар ҳақли эканини англаб етгандагина бу тўсиқни енгиб ўта олади.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ихлос амални турли иллат ва нуқсонлардан поклашдир. Мазкур иллат ва нуқсонлар икки нарсага боғлиқ бўлади.
Биринчиси – одамларнинг мақтови ва улуғлашини исташ ёки уларнинг ёмонлашидан қочиш каби халққа боғлиқ нарсалар.
Иккинчиси – қилгани ила ғурурга кетиш ёки унга эваз талаб қилиш каби амалга боғлиқ нарсалар.
Ушбу тўсиқларни енгиб ўтиб, Аллоҳ таолога холис ибодат қилганлар ҳақиқий мухлислар бўладилар.
Ихлоснинг фойдаларидан:
1. Ихлос амал ва гап-сўзларнинг қабул бўлиши учун асосдир.
2. Ихлос дуонинг қабул бўлиши учун асосдир.
3. Ихлос бу дунё ва охиратда банданинг мартабасини кўтаради.
4. Ихлос одамдан васвасани узоқлаштиради.
5. Ихлос одамни Аллоҳ таолодан бошқага банда бўлишдан озод қилади.
6. Ихлос ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлайди.
7. Ихлос одамнинг бу дунёдаги мусибатларини енгиллаштиради.
8. Ихлос инсон қалбида хотиржамликни пайдо қилади.
9. Ихлос инсонга саодатни ҳис қилдиради.
10. Ихлос инсоннинг иймонини қувватлантиради.
11. Ихлос инсонга фосиқлик ва осийликни ёмон кўрсатади.
12. Ихлос инсоннинг иродасини мустаҳкамлайди.
13. Ихлос бу дунё ва охиратдаги мукаммал омонликдир. Валлоҳу аълам!Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (Руҳий тарбия китобидан)
18 Ноябр 2023, 16:36 | Савол-жавоблар | 0 | Руҳий тарбия