Тухум кимга тегишли

Ассалому алайкум! Томорқамизни уч-тўрт кун бўлди тозалаётганда беш дона товуқ тухуми чиқди. Қўшниларнинг товуғи хар куни бизнинг томорқада ҳамма ёқни пайхон қилиб юради. Тухумни нима қилиш ҳақида ўзимизнинг имомлардан сўрасам, бирлари “тухум сизники бўлади, чунки пайхон қилганини ҳисобига” деса бошкалари эгасига беришни маслахат беришди. Гап шундаки икови қўшнининг товуғи бор ва ҳаммаси биз йўқлигимизда томорқамизда юради. Тухум қайси бирига тегишлилигини аниқ билмайман ва бу масалани қоникарли равишда жавобини тополмаябман. Уч-тўрт кундан бери тухум эгасиз ётибди. Бу масалани ечими қандай бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Тухум товуқнинг эгасиники бўлади. Суриштирсангиз маълум бўлади. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 07:35 | Савол-жавоблар | 155 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar