Агар мезон енгил келса
Ассалому алайкум Ҳурматли Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳазратлари. Қуйидагича саволим бор эди.Аллоҳ Таоло Фурқон сурасида: Кимнинг мезонлари оғир келса, бас, ана ўшалар, ўзлар нажот топгувчилардир.Кимнинг мезони энгил келса, бас, ана ўшалар, ўзларига зиён қилибдилар. Жаҳаннамда абадий қолгувчи бўлибдилар, деган.(102,103 оят мазмуни) Ўзи иймон келтирган бўлсаю, лекин ҳаётида итоатсиз, фосиқ ҳолида ўтган инсонларнинг мезон тарозилари биргина " шаҳодат калимаси" билан оғир келиши мумкинми? Аллоҳ рози бўлсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Аввало, сиз келтирган ояти карималар “Фурқон” сурасида эмас, “Мўминуун” сурасида.Сиз сўраган савол мавзуни тўғри тушунмаганлик юзасидан чиқади. Эътибор бериш керак, бу каби нозик гапларда ҳар бир сўз ва ҳарф ўз ўрнида тушунилиши керак.Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ким, «Лаа илаҳа иллаллоҳу», деса-ю, қалбида арпа донаси вазнича иймони бўлса, дўзахдан чиқади. Ким, «Лаа илаҳа иллаллоҳу» деса-ю, қалбида буғдой дони вазнича иймони бўлса, дўзахдан чиқади. Ким «Лаа илаҳа иллаллоҳу» деса-ю, қалбида зарра вазнича иймон бўлса, дўзахдан чиқади», дедилар. Абу Саъид:«Ким шак қилса «Албатта, Аллоҳ зарра мисқолича зулм қилмас», оятини тиловат қилсин», деди».Ҳадисда «дўзахдан чиқади» дейилмоқда, «торозуси оғир келади», дейилгани йўқ.«Ақийдатут Тоҳавия» талхийси шарҳида қуйидагилар айтилади:«Бас, қалбида заррача иймони бор одам дўзахда қолмайди. Балки, ким «Лаа илаҳа иллаллоҳу»ни айтса, дўзахда боқий қолмайди. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шу маъно айтилган». Мазкур китобда яна қуйидагилар айтилади:“Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидан бўлган гуноҳи кабира аҳллари, агар муваҳҳид-тавҳидга ишонган ҳолда ўлсалар гарчи тавба қилувчи бўлмасалар ҳам, Аллоҳга У зотни таниган ҳолларида рўбару бўлганларидан кейин дўзахда бардавом қолмаслар. Улар Аллоҳнинг хоҳиши ва ҳукмидадирлар. Агар хоҳласа, уларни мағфират қилади ва ўз фазли ила афв этади. Аллоҳ ¤з китобида: «Ва ундан бошқани хоҳлаган кимса учун мағфират қилади», (Нисо: 48) деган. Агар хоҳласа, уларни ўз адли ила азоблайди. Сўнгра уларни ўз раҳмати, аҳли тоатнинг шафоати ила у ердан чиқаради. Кейин эса, жаннатига юборади. Бу, Аллоҳ таоло ¤з аҳли маърифатини дўст тутгани учундир. Уларни икки дунёда ¤зини инкор қилувчилар Унинг ҳидоятидан ноумид бўлганлар ва дўстлигига сазовар бўлмаганларга ўхшатмагани учундир. Эй бор Худоё, эй Ислом ва Унинг аҳли дўсти, бизни Исломда собит қил, токи сенга у билан рўбарў бўлайлик. Шарҳ: Агар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматидан бўлган гуноҳи кабира қилган одам тавҳидга эътиқод қилган ҳолида ўлса, дўзахда бардавом қолмас. Яъни, дўзахда абадий азобланмас. Гарчи ўлимидан олдин қилган гуноҳи кабирасига тавба қилмаган бўлса ҳам. Аммо, Роббисига рўбарў бўлганда иймонли бўлган одамлар, Аллоҳ таолонинг хоҳиши ва ҳукми остидадирлар. Агар У зот хоҳласа уларни мағфират қилиб, Ўз фазли ила афв этади. Агар хоҳласа уларни дўзахда азоблайди. Бу эса, Унинг адлидандир. Сўнгра уларни ўз раҳмати ила шафоатсиз ёки аҳли тоатининг шафоатлари ила дўзахдан чиқарди. Гуноҳкорлар бировни шафоат қила олмайдилар. Мағфират ва шафоатдан кейин эса, уларни жаннатга юборади. Бунинг сабаби Аллоҳ таоло иймон аҳлини яхши кўрганидандир. Уларни икки дунёда кофирларга ўхшатмаганидандир. Чунки, кофирлар Аллоҳнинг ҳидоятидан ноумид бўлган. У зотнинг муҳаббатига сазовор бўлмаганлардир. Муаллифнинг «Дўзахда бардавом бўлмаслар» деганидан, хаворижларнинг, гуноҳи кабира қилганлар дўзахда бардавом қолурлар, деган гаплари ботил экани билинади».
3 Май 2022, 03:13 | Савол-жавоблар | 154 | Қуръони карим