Боин талоқдан кейин яна бир талоқ

Ассалому алайкум! Эр аёлига бир боин талоқ бергандан кейин никоҳ ӯқитмасдан бирга 4 ой яшагандан кейин талоқ берган шунда кейинги талоқ тушадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Боин талоқ қўйилгач эр аёл учун номаҳрамга айланади ва аёл идда ўтиришни бошлайди. Эра идда ичида яна талоқ қўйса талоқ тушаверади. Идда чиққач қўйилган талоқ эса тушмайди. Валлоҳу аълам!

24 Ноябр 2023, 11:31 | Савол-жавоблар | 0 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar