Марям исми татарча исимми?

Ассалому алайкум! Фарзандли бўлгандим 1чи фарзандим Аллоҳга шукур қизли бўлдим исмини Марям деб қўйудим, отам ўзгартир бу татарча исим керемас деб тополон қилиб кийин вазиятга тушуриб қўйдилар. Метиркага ёздириб бўлгандим энди кеч десам хам чунмаябтила шунга ўзиз ёрдам беролисми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Исмнинг қайси тилга мансуб эканлиги аҳамиятга эга эмас. Маъноси шариатимизга зид бўлмаса бас. Марям исми отангиз айтганидек татарча исм эмас. У иброний тилидан келиб чиққан исмдир. Унинг маъноси “ибодатгўй” деганидир. Улул-ъазм пайғамбарлардан бўлмиш Ийсо алайҳиссаломнинг онасининг исми Марям бўлган. Марям исми Қуръони каримда 34 маротаба зикр қилинган. Шуларнинг ўзи бу исмнинг улуғлигига кифоя қилади. Буларни билгандан кейин ҳам бу исмни паст санаш хатарлидир. Валлоҳу аълам!

24 Ноябр 2023, 18:11 | Савол-жавоблар | 0 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar