Телеграмнинг бошқа тури
Ассалому алайкум! Бугунги кунда телеграм ижтимоий тармоғининг хизматларидан фойдаланилган бошқача номланган Телеграмлар ҳам бор. Мисол учун, "Плус", "Телеграпҳ". Буларнинг ҳаммаси Телеграм билан бир хил лекин қўшимча функсиялари ҳам бор. Шу каби дастурларнинг бирида шундай қўшимча функцияси борки агар уни ёқиб қўйса, кимдир менга хабар ёзса ва ўчириб ташласа ёки ёзган хабарини таҳрирлаб ўзгартирса ҳам менга кўриниб туради (Қайси хабарини қандай ўзгартирди, қайси хабарни ўчириб ташлади; булар кўринади). Агар мен Телеграмнинг асл версиясини фойдалансам кимдир менга хабар ёзса ва кейин уни ўчириб ташласа ёки хабарини таҳрирласа буларнинг ҳеч қайсини билиб бўлмайди. Ўчирилган ёки таҳрирланган хабарларни билиш баъзида фойда келтиради, баъзида эса қарши томонни ҳижолатга қўйиши мумкин. Чунки қарши томон адашиб жўнатиб юборган бўлиши мумкин, ёки айтган гапидан қайтиб бошқача ўзгартиб қўйиши мумкин. Бу қўшимча функсияли иловани фойдаланишнинг ҳукми қандай бўлади
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Валлоҳу аълам!
24 Ноябр 2023, 20:21 | Савол-жавоблар | 0 | Ҳалол ва ҳаром
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Валлоҳу аълам!
24 Ноябр 2023, 20:21 | Савол-жавоблар | 0 | Ҳалол ва ҳаром