Қуръон ўқишдан тўхтаб қолиш

Ассаламу алайкум. Мен Қуръондаги Фажр сурасига етган эдим. Устозим айтиларки Қуъронни шу жойида кўпчилик тўхтаб қолади шунинг учун шу сурага етганингизда эрталаб ширгуруч қилиб ёки кимгадир ширинлик қилиб бериб дуо олинг бўлмасам сиз ҳам тўхтаб қоласиз дедилар бу гап менга озгина ғалати туюлди шунга илтимос устозимни бу гаплари қилишим тўғри ёки йўқ?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Устозингиз ўзининг тажрибасидан келиб чиқиб айтган бўлиши мумкин. Бирор таомни едиришнинг илмга таъсири йўқ. Ҳар қандай савобли амалларни қилиб, Аллоҳ таолодан илмда собитқадамликни сўрайверинг. Валлоҳу аълам!

27 Ноябр 2023, 08:50 | Савол-жавоблар | 0 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar