Қарз ва бошқа масалалар бўйича савол
Ассалому алайкум! 1. Қарз бериш бўйича саволим бор эди, кўпинча пластик картамда оз миқдорда пул бўлади масалан 30 40 минг сўм, базида танишларим менга телефон қилиб пластигингда пул бўлса телномеримга пайнет қилиб юбор деб айтади, мен пластигимда пул бор десам ўзимга керак ундаги пул, пластигимда пул йўқ десам ёлғон гапирган бўламан, агар ҳоп деб телномерига пайнет қилсам танишимни эсидан чиқиб пулни бермайди ваҳоланки мен ўзим кам болса ҳам шу пулга эхтиёжим бор бўлгани учун у пул эсимдан чиқмайди вос кечиб кетолмай эслаб юраман бермади деб, агар шу пулни бер десам узи кам пул сўрашга ноқулай бўлади шунақа ҳолатларда қандай йўл тутсам бўлади? 2. Ёлғиз намозхон маслан очиқ жойда олдига сутра қўймасдан намоз ўқиётганда қанча масофадан унинг олдидан кесиб ўтса бўлади? Масалан мен намоз ўқиябман олдимда сутра йўқ мени олдимдан бир киши 5 метр наридан кесиб ўтди шу мумкинми ёки 10 метрлардан кесиб ўтиш керак эдими? 3. Тахорат қилаётганда оғиз ғарғара қилинадими йўқми? 4. Ишхонамизда 8 та ишчи бор, архитектормиз кампутерда чизма чизамиз, ишхонада намоз ўқишга шароит бор, тахорат қилишга ҳам 70% лар шароит бор, аммо битта мен 5 вақт намоз ўқийман қолган 1 2 киши фақат бомдод ўқийди, ишхонадагиларни 5 вақт намоз ўқишга ич ичидан ҳохиш бор биз ҳам уқишимиз керак деб айтиб қолади базида, ҳуллас саволим шуки мен уларни қандай қилиб 5 вақт намозга тарғиб қилишни чорлашни билмаябман мен улардан ёшим кичик уларга намоз уқинглар десам ҳудди кичкина бб ақл оргатябсанми дегандай ҳис қиламан ўзимни шунинг учун индамайман, шунга қандайдир китобмии ё видеорўликми тавсия қилсангиз мен уни ўқиб ё кўриб ҳамкасбларимни дўстларимни атрофимдагиларни намозга чорлай тарғиб қилай.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Қарз беришга мажбур эмассиз. Қарз олиб сўнгра қайтармасликни ўзига одат қилиб олганларга очиқчасига “ортиқча пулим йўқ” денг.2). Саҳро каби кенглик жойда бўлса саждагоҳига назарини қаратиб турганида унинг кўзига тушмайдиган узоқликдан ўтса бўлади. Катта масжид ичида намоз ўқиётган бўлса унда ҳам шундай. Масжид кичик бўлса ёки кенглик жойда бўлмаса ўтиши мумкин эмас. Шунга кўра 5-10 метрдан ўтса зарари йўқ. 3). Таҳоратда бурунга ва оғизга сув олиб уларни чайишда муболаға қилиш суннат. Оғизни чайишда бу амал ғарғара ила амалга ошади.4). “Мўминнинг меърожи” китобини ҳадя қилсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!
27 Ноябр 2023, 08:30 | Савол-жавоблар | 0 | Турли саволлар