Она фолбинга борса, фарзанди қаршилик қилиши жоизми?

Ассалому алайкум! 1. Агар кишини онаси фолбинга борса, фарзанди боришига каршилик қилиши жоизми? 2. Қизимга совчилар келсин деб, билдирмасдан ўқитиб, тумор ясатиб кийимига солиб қўйса нима чора кўрса бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Қаршилик қилиш шарт. Ҳадиси шарифларда фолбинга бориш ва унинг гапини тасдиқлаш кишини иймондан айирадиган иш экани айтилган.2). Дарҳол ўша туморни йўқ қилиш лозим. Онага эса қилаётган иши шариатга зид эканини чиройли сўзлар билан тушунтириш керак. Валлоҳу аълам!

29 Ноябр 2023, 11:50 | Савол-жавоблар | 0 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar